ноябр 18, 2021 16:28 Asia/Tashkent
  • Ҳамас ҳаракати сионистик режим қамоқхоналарида фаластинлик маҳбусларнинг шаҳид бўлишига аксиламал кўрсатди
    Ҳамас ҳаракати сионистик режим қамоқхоналарида фаластинлик маҳбусларнинг шаҳид бўлишига аксиламал кўрсатди

Фаластин исломий қаршилик ҳаракати - ҲАМАС сионистик шифокорларнинг эътиборсизлиги туфайли Исроил режими қамоқхоналарида фаластинлик маҳбусни шаҳид бўлишгани босқинчиларнинг янги жинояти деб атади.

Арабий-21 интернет сайтининг хабар қилишича,  ҲАМАС наттоғи Абдулатиф Алқонуъ,  сионистик режим  қамоқхоналарида фаластинлик маҳбуснинг шаҳид бўлишига тўхталиб, Исроил қамоқхоналаридаги фаластинлик маҳбус Sami al-Amurнинг қасддан тиббий эътиборсизлик натижасида босқинчи режим қамоқхоналарида шаҳид бўлгани бу босқинчи режимнинг шафқатсизлигини, халқаро ҳуқуқнинг очиқдан -очиқ поймол этилгани, ҳуқуқий ва  гуманитар меъёрларнинг бузилишини кўрсатадиган янги жиноятдир деб эълон қилди.

ҲАМАС наттоғи сўзларининг бошқа қисмида,  Ал-Амурнинг шаҳид бўлиши билан фаластинлик асирлар ҳаракатининг шаҳидлар сони 227 нафарга етди. Бу эса босқинчи сионистик режимни фаластинлик асирларга қарши жиноятларни давом этаётганининг далилидир, чунки босқинчи сионистик режим барча халқаро конвенсиялар ва инсонпарварлик қонунлар ва инсон ҳуқуқларини бузмоқда деб қўшимча қилди.

ҲАМАС наттоғи,  дунёнинг ҳар бир эрксевар инсонлари ва инсон ҳуқуқлари ташкилотларини босқинчи режимни жавобгарликка тортишга ва унинг расмийларини Халқаро судларга тортишга ҳаракат қилишга чақирди.

Эслатиб ўзтамиз бугун Фаластин асирлари ахборот идораси,  фаластинлик асир Сами Ал-Амурнинг қасддан тиббий эътиборсизлик туфайли сионистик режим қамоқхоналарида шаҳид бўлганини эълон қилиб, шаҳид Ал Амур 19 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва 2008 йилдан бери ҳибсга сақланганди.

 

Ёрлиқ