декабр 11, 2021 14:52 Asia/Tashkent
  • БМТ Бош Ассамблеясида сионистик режимга қарши 6 та резолюция қабул қилинди
    БМТ Бош Ассамблеясида сионистик режимга қарши 6 та резолюция қабул қилинди

БМТ Бош Ассамблеяси бундан олдин 4 чи қўмита - Бош Ассамллеясининг сиёсий ва деколонизация қўмитасида ҳам ратификация қилинган сионистик режимнинг Фаластин халқи ҳуқуқларини поймол этилганига қарши 6 қарорларни қабул қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, 4 чи қўмита - Бош Ассамблеясининг сиёсий ва деколонизация қўмитаси ҳам  10 ноябрь ратификация қилинган бу резолюциялар  БМТ Бош Ассамллеяси йиғилишида ратификация қилинди.

Мазкур резолюциялар  Фаластин халқининг ҳуқуқларини мунтазам равишда бузишдаги сионистик режимнинг ёвуз ҳаракатлари,  Шарқий Байтулмуқаддас ва Сурияниннг Голан теппаликларида шаҳарчаларда қурилишини қоралаш,  ва  фаластинлик қочқинликлар учун БМТнинг ёрдам ва иш топиш агентлиги -UNRWA) фаолиятларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Резолюцияларда шунингдек  ишғол этилган сарзаминлардаги сионистик шаҳарчаларни қуриш, Ғазо бўлгасини ер, денгиз ва ҳаводан қўршовга олиш,  ишғол этилган сарзаминларида фаластинилкларга қарши ҳужумлари, фаластинликларнинг уй-манзилларини вайрон этилиши ва фаластинликларни ўзбошимчалик билан қўлга олинишини қораланган,  шунингдек фаластинлик қочқинлар ўз манзилларига қайтишлари таъкидланан.

Резолюцияларда  Суриянинг Голлан теппаликлари хусусида ҳам сионистик режимни  БМТ томонидан маъқулланган резолюцияга амал қилиши ва бу минтақанинг ишғолини тўхтатишга чақирилган.

 

Ёрлиқ