май 02, 2023 18:42 Asia/Tashkent
  • Фаластин қаршилик кучлари сионистлар яшайдиган аҳоли пунктларини нишонга олдилар
    Фаластин қаршилик кучлари сионистлар яшайдиган аҳоли пунктларини нишонга олдилар

Фаластинлик маҳбус Шайх Хизр Аднон сионисттик режим қамоқхоналарида шаҳид бўлганидан кейин, Ғазо секторидаги қаршилик кучлари бу бўлга атрофидаги сионистик режим позицияларини ракета билан нишонга олдилар.

Фаластинлик маҳбуслар ва озод этилганлар бўйича вазирлиги сионистик режим қамоқхоналарида фаластинлик асир Шайх Хизр Аднонни шаҳид бўлганини маълум қилди.

Фаластин қаршилик гуруҳлари фаластинлик маҳбус Шайх Хизр Адноннинг шаҳидлигига кўрсатган аксиламлада, бу жиноят масъулияти сионистик режим зиммасидадир ва  бу жиноят жавобсиз қолмайди деб эълон қилдилар

Сионистик режимнинг Ғазо бўлгаси атрофидаги позицияларига 20 дан ортиқ ракета учирилди, Ғазо бўлгаси яқинидаги аҳои пунктларида хавотир тревогаси овози ҳам янгради.

Сионистик режим ОАВларига кўра Садирут аҳоли пунктига камида битта ракета урилган ва бир нафар ҳам яраланган.

Сионистик режимнинг 14 телеканали ҳам бу ҳужум ортидан Садирутдаги бир уй бутунлай вайрон бўлди ва Исроил армияи Ғазо сектори яқинидаги сионистлар аҳоли пунктлари аҳолисига бошпана жойларда қолишини буюрди деб хабар қилди.

Бугун Фаластин халқининг турли қатлами Фаластин байроғи ва Исломий Жиҳод ҳаракат байроғини қўлга олиб фаластинлик гуруҳларни Хизр Адноннинг қони учун қасос олишини сўрадилар.

Ёрлиқ