июн 04, 2022 13:49 Asia/Tashkent
  • Исломий жиҳод ҳаракати Бош котиби: Эрон ҳар доим Фаластин қаршиилк ҳаракатини қўллаб-қувватлаган
    Исломий жиҳод ҳаракати Бош котиби: Эрон ҳар доим Фаластин қаршиилк ҳаракатини қўллаб-қувватлаган

Имом Хумайний .а/ реҳлатлари йиллиги муносабатида Фаластин исломий жиҳод ҳаракати Бош котиби Эрон ҳардоим Фаластин қаршилик ҳаракатининг тарафдори бўлиб келганини маълум қилди.

Фаластин ахборот марказининг хабар қилишича,  Фаластин исломий жиҳод ҳаракати Бош котиби Зиёд Ан-Наххола  ўз сўзларида, Эрон ислом инқилоби минтақа мувозанати ва тенгламаларини ўзгартирди ва минтақа халқлари айниқса Фаластин халқи ва қаршилик ҳаракатига   исломий  уммат ва арабларнинг асосий душманлари бўлмиш, АҚШ  сиёсатлари ва сионист режимига қарши туриш ва қаршилик кўрсатиш учун кўпроқ жасорат берди деб таъкидлади.

Зиёд Ан-Нахола шунингдек,  Имом Хумайний /р.а/ тажрибаси ва  ул зотнинг йўли ҳамиша кўз ўнгимизда бўлиши керак, зеро бу исломни зулмга қарши курашида узлуксиз ҳаракат эди ва ислом  инсон ҳаётида илоҳий адолатни  ўрнатганининг далилидир. Эрон ислом республикаси ва Инқилоб раҳбарининг  зулмга қарши позициялари эса  бу йўналишни илгаригидек таъсирчан бўлгани ва ўзишини давом эттиришининг нишонасидир. Бундан ташқари  ҳар куни одамни қулликдан озодликка  ва қарамликдан илғорликка сари етаклашга қодир эканлигини исботлайди деб эълон қилди.

Ёрлиқ