сентябр 01, 2022 12:44 Asia/Tashkent
  • Сурия армияси ҳаво мудофаа Дамашқ осмонида сионистик режим ракета ҳужумларини қайтарди
    Сурия армияси ҳаво мудофаа Дамашқ осмонида сионистик режим ракета ҳужумларини қайтарди

Сурия мамлакати армиясининг ҳаво мудофаа кучлари кеча Дамашқнинг жанубий чеккасида сиоинистик режимнинг тўртта ракетасини уриб туширди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг СОНО расмий ахборот агентлигига таяниб тарқатган хабар қилишича, Дамашқ халқаро аэропорти йўли ва Дамашқ-Диръо автомобил йўли яқинида ҳамда Сурия пойтахти жанубидаги Ал-Касва шаҳри атрофида Исроил ракеталарини уриб туширди деб изоҳлади.

Сионистик режимнинг Сурия пойтахти Дамашқ шаҳрини чеккасига бостириб кириши Сурия ҳаво мудофааси сионистик режимнинг Суриядаги Ҳалаб аэропортига ракета ҳужумига қарши жавоб қайтарган пайтга тўғри келди.

Бу ҳужум эса пайшанбага ўтар кечаси Ҳамаҳ ва Тартус шаҳарлари атрофида сионистлар ҳужумидан тахминан бир ҳафта ўтиб содир бўлиб унда икки киши яралананидан кейин  амалга оширилган.

Ўтган ҳафта пайшанбага ўтар кечачи СОНО агентлиги ҳам Ҳамаҳ вилоятидаги Масяф шаҳри атрофида бир неча портлаш овозлари эшитилганини маълум қилди.

Сионистик режимниг ҳаво тажовузлари  Сурия ҳукумати БМТга қайта-қайта мактуб йўллаб, бу ҳужумларини қоралаб уларни тўхтатишни сўраган бир пайтда содир бўлмоқда.

Ёрлиқ