апрел 12, 2023 14:57 Asia/Tashkent
  • Нетаняҳу Рамазон ойи охиригача сионистларни Ал-Ақсога киришини тақиқлашга мажбур бўлди
    Нетаняҳу Рамазон ойи охиригача сионистларни Ал-Ақсога киришини тақиқлашга мажбур бўлди

Сионистик режим бош вазири Исроил хавфсизик маслаҳатчлари тавсиясига асосан, с сионистларни Рамазон ойи охиригача Масжид-ул ақсога бормасликлари кераклигини таъкидлади.

ИСНО ахборот агентлигининг хабар қилишича, фаластинликлар сионистик режим жангариларини Ал-Ақсога ҳужум қилишлари ортидан бу режимга босим ўтказиб,  режим бош вазири Бнямн Нетаняуни  Ал-Ақсо хусидаги ўз қароридан воз кечишга ва  сиоинстларни Масжид-ул ақсога киришларини Рамазон ойи охирига ча тақиқлашига мажбурлай олдилар.

Хабарга асосан, Бинямин Нетаняҳу полиция кучларига бугун чоршаба кунидан бошлаб Рамазон ойи охиригача аҳоли пункталарда яшайдиган сионитсларга Ал-Ақсо масжидига кириши ҳуқуқига эга бўлмаслигини буюрди.

Аммо бундан олдин шаҳарчаларда яшайдиган сионистларга Рамазон ойининг сўнгги10 кунида Ал-Ақсо масжидига ҳужум қилишга рухсат берилани эълон қилинганди.

Сионистик режимнинг ички хавфсизлик вазири Итамар Бенгир ҳам Нетаняҳунинг қарорига муносабат билдириб буни " қўпол хато" деб аатади.

Сўнгги кунада сионистик режим жангарилари ва аҳоли пунктларида яшайдиган сионистларнинг Ал-Ақсо масжидига ва бу макондаги намозхонларга ҳужум қилиши ортидан томонлар ўртасида тўқнашувлар келиб чиқди ва Ливан, Сурия ва Ғазо бўлгасидан ишғол этилган сарзаминлар ракета орқали нишонга олинди.

Ёрлиқ