апрел 10, 2024 13:51 Asia/Tashkent
  • Масжид-ул -ақсода минглаб фаластинликлар иштирокида Фитр ҳайити намози адо этилди
    Масжид-ул -ақсода минглаб фаластинликлар иштирокида Фитр ҳайити намози адо этилди

Сионистик режим жангариларининг хавфсизлик чораларига қарамай, бугун Муборак Рамазон ҳайити намози бугун эрталаб Ал-Ақсо масжидида минглаб фаластинликлар иштирокида бўлиб ўтди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Масжид-ул -Ақсонинг Исломий вақф ва ишлар бўлими ўз хабарида 60 мингга яқин мусулмонлар Рамазон ҳайити намозини Ал-Ақсо масжидида ўқишди деб маълум қилди, Хабарга биноан,   сионистик режимни хавфсизлик чораларига қарамай босиб олинган Фаластиннинг барча ҳудудларида минглаб фаластинликлар  Ал -ақсо масжидида етиб келишди.

Исроил режими жангарилари баъзи фаластинликларни Масжид-ул- Ақсога киришига тўсқинлик қилди ва шу туфайли улар Рамазон ҳаийти намозини ушбу масжид деворлари ортида адо қилишга мажбур бўлди. Ҳайит намозидан кейин эса сионистик режим  жангарилари билан Масжуд-ул -Ақсо масжидига бит кирди.

Жорий йилнинг Рамазон ҳайити Ғазо уруши ва Ғарбий соҳилдаги ҳужумлар соясида ўзгача ҳолат ва вазият билан Масжид-ул-Ақсода адо этилди.

Исроил режимининг 2023-йил 7-октябрдан бери бошлаган жиноятларида Ғазо бўлгасида уруш шаҳидлари сони 33 мингдан нафардан ошган ва ярадорлар сони эса қарйиб 76 минг нафарга яқинлашган.

Ёрлиқ