май 09, 2023 09:57 Asia/Tashkent

Фаластин матбуоти сешанба куни эрталаб Ғазо шаҳри ғарби ва марказида кучли портлашлар содир бўлганини хабар қилди.

Шаҳоб ахборот агентлиги хабарига кўра, сионист режим жангчилари “Исломий жиҳод” ҳаракатининг юқори мартабали аьзолари ва етакчиларини мақсадли террор қилиш учун Ғазо, Рафаҳ ва Хон Юнис шаҳарларига ҳужум қилди

Сионист армия Ғазо секторига қарши янги ҳарбий амалиёт бошлаганини ва Исломий Жиҳод қаршилик ҳаракати позицияларига ҳужумлар давом этишини эьлон қилди.

Сионистлар армияси воизи “Исломий жиҳод” қаршилик гуруҳининг Ғазо секторидаги позициялари ва Ғазо секторида жойлашган Рафаҳ шаҳри ҳудудлари сионист қирувчилари томонидан нишонга олинганини эьлон қилди.

Ал-Арабия телеканали Фаластин шифохонаси манбаларига таяниб, сешанба куни эрталаб сионистик режим жангариларининг Ғазо секторига ҳужуми оқибатида камида 12 киши шаҳид бўлган ва 20 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берди.

Фаластиннинг “Сафа” ахборот агентлиги, шунингдек, сионистик режим жангчилари томонидан Хон-Юнис шаҳрига оғир ҳужумлар уюштирилгани, бу ҳужумларда “Исломий жиҳод” ҳаракатининг камида 3 нафар юқори мартабали аьзоси шаҳид бўлгани, бир неча киши яраланиб, оғир аҳволда шифохонага етказилгани ҳақида хабар берди.

Сионист оммавий ахборот воситалари, жумладан, Едиот ҳам Жиҳод ал-Ғанам, Халил ал-Баҳтиний ва Муборак Иззиддин Рафаҳ, Ғазо ва Хон Юнисга қилинган ҳужумларда шаҳид бўлган қўмондонлар эканини даьво қилмоқда.

Ёрлиқ