октябр 08, 2023 20:28 Asia/Tashkent
  • Фаластин Исломий Жиҳод ҳаракати: биз сионистик режим босиб олган ҳудудларнинг марказларига яқинлашаяпмиз
    Фаластин Исломий Жиҳод ҳаракати: биз сионистик режим босиб олган ҳудудларнинг марказларига яқинлашаяпмиз

Ғазо бўлгасидаги Фаластин исломий ҳаракати матбуот котиби қаршилик ҳаракати кўп ойлар давомида урушни давом эттиришга қодир деб эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз Фаластин Исломий Қаршилик ҳаракати /Ҳамас/ сионистик режимнинг ёвузликларга жавобан кеча -7-октябрь бери Ал-Ақсо операциясида  босиб олинган ҳудудлар жумладан Тел-авив, Ашдод ва Ашкелонни юзлаб ракета ва снарярдлар билан нишонга олди.

Ал-Маёдин телеканалининг хабар қилишича,  Ғазо бўлгасидаги Ҳамас матбуот котиби Мусъаб Ал-Барим бугун уруш давом этаётганини ва Исроил режими жиноятлари бизни ҳужумлар доирасини кенгайтиришга мажбур қилишини маълум қилди.

Ҳамаснинг шубу расмийси шунингдек биз сионистик режим босб олган ҳудудларниг чуқурлигига яқинлашаяпмиз ва аниқ тасаввур билан мақсадларимизга эришмоқдамиз. Яқин соатларда Фаластин халқи учун хушхабаримиз бор деб қўшимча қилди.

Ал-Барим ўз сўзларида биз шаҳид бўлишга тайёрмиз. Қаршилик ўқи ўтган йиллардан душманни ҳайратда қолдириш ва сионистик режимнинг марказида жойлашган қўрғонларни бузиш учун тайёрлаган деб таъкидлади.

Исроил армияси эса бугун Ғазо чегараси яқинидаги 20 та аҳоли пункти эвакуация қилинаётганини маълум қилди.

Ёрлиқ