октябр 27, 2023 14:51 Asia/Tashkent

Хабар манбаси Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида Ал-Ақса тўфони жанги бошланганидан бери энг сўнгги шаҳидлар ва ярадорлар сонини эълон қилди.

2023 йил 15 октябр, шанба куни Фаластин қаршилик кучлари Ғазодан (Паластин жануби) Тел-Авив позицияларига қарши “Ал-Ақсо тўфони” деб номланган кутилмаган операцияни бошлади. Қасос олиш ва мағлубиятининг ўрнини тўлдириш ҳамда қаршилик ҳаракатларини тўхтатиш мақсадида Исроил режими Ғазо бўлагининг барча ўтиш жойларини ёпди ва бу ҳудудни бомбардимон қилмоқда.

Ал-Жазира телеканали хабарига кўра, Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Ал-Ақсо тўфони” жанги бошланганидан буён сионистик режимнинг тажовузи натижасида Ғарбий Соҳилда 110 нафар фаластинлик шаҳид бўлганини эълон қилди.

Вазирлик шунингдек, Ғарбий Соҳилда яна 1900 фаластинлик яраланганини маълум қилди.

Ушбу хабарга кўра, бугун эрталаб (жума) Сионистик режим армияси Байтлаҳмда 11 киши, Наблусда 6 киши ва Хевронда 16 киши, жумладан бир аёлни ҳибсга олган.

Шунингдек, Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида эьлон қилди:сионистик режимнинг Ғазодаги тажовузи натижасида бу ҳудудда 7280 нафар фаластинлик шаҳид бўлди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги қўшимча қилди:Шаҳидлар орасида 2 минг 913 бола, 1 минг 709 аёл ва 397 кекса ҳам бор. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги жароҳатланганлар сонининг 18 минг 484 кишига ортганини маълум қилди.

Вазирлик яна эълон қилди:бизга 1650 та бедарак йўқолган хабарлар келиб тушган, улардан 940 нафари вайроналар остида қолган болалардир.

Ёрлиқ