ноябр 08, 2023 10:29 Asia/Tashkent
  • Сионистлар Ғазо секторига қарши ваҳшиёна ҳужумларини давом эттирмоқда
    Сионистлар Ғазо секторига қарши ваҳшиёна ҳужумларини давом эттирмоқда

Сионистие режим қирувчи самолётлари ва артиллерияси Ғазо бўлгасининг шимолий ҳудудларини бомбардимон қилишни ва нишонга олишни давом эттирмоқда.

Фаластиннинг Шаҳоб  ахборот агентлигининг хабар қилишича, босқинчи сионистик режим қирувчи самолётлари шарқда Ан-Наср маҳалласи, Аш-Шужоия ва Аш-Шот лагери ҳамда шимоли-шарқидаги Жабалия лагери шунингдек Ғазо шаҳри марказидаги маҳаллаларни бомбаридон қилди.

Хабарга биноан, Ғазо бўлгасида жойлашган Индонезия касалхонаси атрофида сионистик режим ҳужумлари давом этмоқда ва  бу касалхона раҳбари ёқилғи тугаши сабабли яқин бир неча соат ичида бу шифохонанинг электр энергияси узилиши ҳақида огоҳлантирди. Бундан ташқари хабарда сиоинстик режим қирувчи самолётларини Ғазо шаҳри  шарқидаги Шужоия маҳалласига уюштирган ҳужумида камида 15 нафар тинч аҳоли шаҳид бўлгани айтилган

Кеча ҳам Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги 7 октябрдан бери Исроил режимининг Ғазо секторига тажовузи натижасида 10 минг 328 киши жумладан 4 минг 237 нафар бола шаҳид бўлганини эълон қилди.

Фаластин Исломий Қаршилик ҳаракати -ҲАМОС ҳарбий бўлимига қарашли Изуддин Қассом батальонлари Ғазо бўлгасида тинч аҳолининг қатл этилишига жавобан босиб олинган Баъир Сабаъ шаҳрини ракета ҳужуми билан нишонга олганини маълум қилди.

Бундан илгари Изуддин Қассом номли батальонлари ўз кучларининг Ғазо бўлгасидаги ишғолчи кучлар ва уларнинг ҳарбий техникларига кучли минометдан ҳужумлари акс этган видеони тарқатганди.

Изуддин Қассом бригадалари сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги тинч аҳолига қарши жиноятларига жавобан босиб олинган Баъир Сабаъ шаҳрининг ракета билан нишонга олинганини таъкидлади.

Ёрлиқ