ноябр 17, 2023 15:51 Asia/Tashkent
  • Сионистлар ҳужумида Жабалиёда 18 нафар ва Хон Юнисда 10 фаластинлик шаҳид бўлди
    Сионистлар ҳужумида Жабалиёда 18 нафар ва Хон Юнисда 10 фаластинлик шаҳид бўлди

Ахборот манбалари Ғазо шимолидаги лагерини сиоинстик режим жангарилари томонидан бомбардимон этилгани ҳақида хабар тарқатди.

Ал-Жазира телеканали ҳам сионисти крежим ўзининг ҳаво ҳужумлари билан Ғазо шимолдаги Нусират лагерини нишонга олганини маълум қилди.

Хабарга асосан сионистларнинг ушбу лагерни бомбардимон этганида ҳозиргача 18 киши шаҳид бўлган.

Маҳаллий манбалар эса шаҳидлар орасида аёллар ва болалар борлигини тасдиқлаган.

Кеча Фаластин матбуот хизмати ҳам Исроил режимини Ғазо сектори жанубидаги уйга уюштирган ҳаво ҳужумларда 10  киши шаҳид бўлганини эълон қилди.

ИНА ахборот агентлиги Фаластин ОАВларига таяниб, бу уй Ғазо бўлгасининг жанубидаги Хон Юнис шарқидаги Ал-Қарора ҳудудида бомбаланганини хабар қилди.

Бундан ташқари Ғазо бўлгасидаги Фаластин майдони ва Ас-Самар чорраҳаси атрофида Фаластин қаршилик кучлар ва сионистик режим босқинчилар  ўртасида жуда шиддатли тўқнашувлар  давом этаётганини  ОАВ хабар қилмоқда.

ОАВ шунингдек Фаластин қаршилик кучларининг Ғазо сектори атрофидаги сионист аҳоли пунктларига  ракет ҳужуми уюштирганини қўшимча қилди.

Ал-Жазира ҳам Фаластин қаршилик ҳаракати бугун жума куни ҳам Ғазо атрофидаги сионист аҳоли пунктларига янги ҳужумлар уюштирганини эълон қилди.

Бошқа томондан Фаластин қаршилик кучлари Ғазо секторининг шарқий қисмидаги Ал-Зайтун маҳалласида Исроил квадрометрини уриб туширди.

Бундан ташқари Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати бугун Исроил режимининг Ғазо бўлгасиидаги жиноятларига жавобан, Ливан чегараси яқинида бу режимнинг 3 та ҳарбий базасини нишонга олди.

Ҳизбуллоҳ ва сионистик режим

 

Ҳизбуллоҳ ҳаракати биринчи ҳужумида “Тайҳат учбурчаги" чегара нуқтасида тўпланган сиоинст жангариларини "тегишли қуроллар" билан ннишонга олганида улар орасида  бир нечатси ҳалок бўлганини  таъкидлади.

Ҳизбуллоҳ шунингдек босқинчи режимга тегишли " Ал-Мараж" нуқтаси ва " Рамим" ҳарбий қароргоҳида сионист жангариларнинг тўпланишини ҳам нишонга олди.

Шу билан бирга Фаластин асирлар уюшмаси ҳам Ғазо уруши бошланганидан бери, Ғарбий Соҳилда 2735 фаластинилк Исроил режими томонидан қўлга олинганини маълум қилди.

Ғарбий соҳил

 

Кеча Фаластин асирлари уюшмаси /нодавлат ташкилоти/ кеча  тарқатган хабарида 7-октябрдан ва Ғазо уруши бошланганидан бери сионистик режим томонидан Ғарбий соҳилда 2735 фаластинлик ҳисбга олинганини баён этди.

Ёрлиқ