декабр 02, 2023 12:08 Asia/Tashkent
  • \
    \"Изуддин Қассам\" батальонлари Тел-авивни ракета билан нишонга олди

ҲАМОС ҳаракати ҳарбий бўлинмаси бўлган " Изуддин Ал-Қассам" номли батальонлари кеча Тел-авив шаҳри ва Ғазога туташ сионист аҳоли пунктларига ракета ҳужумларини оширдилар.

Фаластиндаги "Шаҳоб" ахборот сайтининг хабар қилишича, ҲАМОС ҳаракатининг ҳарбий қаноти бўлган " Изуддин Ал-Қассам" батальонлари ҳам  сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига қарши жиноятларига  жавобан Тел-авив шаҳри ва Ғғзога туташ сионист аҳоли пунткларини ракета орқали нишонга олганини маълум қидилар.

Хабарга асосан, " Изуддин Қассам" батальонларини Тел-авига қарши ракета ҳужуми ортидан босиб олинган ҳудудларнинг катта қисмида жумладан Ғазо атрофидаги сионистик аҳоли пунктларида ва босиб олинган  Фаластин марказидаги Холон ҳудудида хавотир тревогоси ҳам янгради.

Ғазо секторида оташкесим келишуви тугагач биринчи кунда сионистик режим жангарилари бу зона аҳолисига қарши кенг қамровли ҳужумларини қайта бошлади ва 170 дан ортиқ фаластнилкни шаҳид қилдилар.

Сионистларнинг жиноятларига  жавобан Фаластин ва Ливан қаршилик кучлари ҳам бу режим жангариларининг йиғилган жойларига ҳужум қилишди.

Ливан Ҳизбуллоҳи ҳаракати ҳам кеча Ғазо сектори аҳолисини қўллаб-қувватлаш учун сионитсларнинг  Рамим ҳарбий базасини тегишли қуроллар билан нишонга олганини маълум қилди.

Ёрлиқ