декабр 07, 2023 13:48 Asia/Tashkent
  • Исроил режими Ғазо бўлгасида жиноятлари ва тажовузларини давом эттирмоқда
    Исроил режими Ғазо бўлгасида жиноятлари ва тажовузларини давом эттирмоқда

Сиоинстик режим қирувчи самолётлари ва артиллерияси Ғазо бўлгаси маркази ва жанубидаи катта ҳудудларга ваҳшиёна ҳужумлар уюштирмоқда.

Фаластин ОАВ ларининг хабар қилишича, сионистик режим армияси икки ойдан бери давом этаётган ўз жиноятларида Ғазо секторининг турли минатқалари айниқса турар-жойларини бомбардимон қилмоқда.

Хабарга кўра, Бу режимнинг Ғазо сектори марказидаги Ал-Мағози лагерига уюштирган ҳаво ҳужумида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси жумладан 3 нафар фарзанди шаҳид бўлди.  

Исроил режими қирувчи самолётлари Рафаҳ маркази ва Миср чегараси яқинидаги " Ябно" лагеридаги турар жой уйни бомбардимон қилди ва бир қанча одамни шаҳид қилди ва ярадор этди.

 Сионистик режим артиллерияси ҳам Хон Юнис шаҳрининг турар -жойлар ва шарқий квартални нишонга олгани  бу хабарда қўшимча қилинган.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳам 7-октябрдан 5-декабргача сионистик режимнинг Ғазога уюштирган ҳужумларида бу минтақда шаҳидлар сони 16 мингдан ошган шунингдек 41 мингдан ортиқ кишилар ҳам яраланиб 1000 киши бедарак юқолган.

Ёрлиқ