декабр 19, 2023 13:27 Asia/Tashkent
  • Яман армияси Қизил денгизда сионистларга тегишлия яна иккита кемани нишонга олди
    Яман армияси Қизил денгизда сионистларга тегишлия яна иккита кемани нишонга олди

Яман армияси тарқатган баёнотида, Қизил денгизда сиоинстик режимга алоқадор икки кемани нишонгат олингани ҳақида хабар берди.

Яман манбалари бугунги хабарида бу мамлакат армияси томонидан  отилган иккита ракета икки кемага текканини маълум қилди.

Ал-Масира ахборот сайтининг хабар қилишича, Яман армияси матбуот котиби  Яҳё Сареъ  ҳозирда қамал, вайронгарчилик ва  оммавий қиғинларга дучор бўлган Ғазодаги мазлум фаластинликларни қўллаб -қувватлаш учун Яманнинг буюк халқи  ва ислом умматидан озод халқларнинг таклифига асосан Яман денгиз флоти синистик режимга тегишли икик кемага қарши махсус операция ўтказди деб эълон қилди.

Яҳё Сареъ сўзларининг бошқа қисмида, Swan Atlantic нефт танкери ва МSC Clara контейнер кемаси бизнинг қўнғироқларимизга жавоб беришдан бош тортганидан кейин нишонга олинди деб маълум қилди.

У  шунингдек Яман армияси сионистик режим портларидан ташқари   жаҳон портларига транзит ўтаётган барча кемалар\га зарар етказмаслигига ва ўзларининг индентификатор тизимини ёқиб қўйишларига кафолат беради деб  таъкидлади.

Яман армияси Ғазо секторидаги барқарор биродарларга озиқ-овқат ва тиббий ёрдам етиб келгусига қадар Қизил денгиз ва Араб денгизидаги сионистик режим портлари томон ҳаракатланаётган  кемаларнинг ўтишини олдини олишни давом эттиради деб  қўшимча қилди Яман Қуролли кучлари матбуот котиби.

Аввалроқ ҳам Яман ҳарбий-денгиз кучлари Исроил режимини Ғазога қарши тажовузлари ва Фаластин халқига қарши жиноятларини  тўхтатмаса бу режим кемалари ва манфаатарига қарши ҳарибй амалиётлрини  давом эттириши ҳақида огоҳлантирганди.

Ёрлиқ