Январ 06, 2024 13:54 Asia/Tashkent
  • Сайид Ҳасан Насруллоҳ: шаҳид Солиҳ ал-Арурийнинг террор этилганларга қатъий жавоб қайтарамиз
    Сайид Ҳасан Насруллоҳ: шаҳид Солиҳ ал-Арурийнинг террор этилганларга қатъий жавоб қайтарамиз

Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати бош котиби ўз сўзларида, ҲАМОС ҳаракатининг Бейрутнинг жанубий чеккасидаги сиёсий идораси раиси ўринбосари, Солиҳ Ал-Арурийнинг террор этилиши жавобсиз қолмайди. деб айтди.

Эслатиб ўтамиз, ҲАМОС исломий қаршилик ҳаракати сиёсий бюроси раиси ўринбосари Солиҳ Ал-Арурий кеча оқшомида босқинчи сионистик режимнинг Бейрут чеккасига уюштирган ҳужумида шаҳид бўлди.

Ал-Манор телеканалининг бугунги хабарига кўра, Ливандаги Ҳизбуллоҳ қаршилик ҳаракати Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ  бу ҳаракат раҳбарининг ўринбосари Ҳож  Муҳаммад Ёғий вафотининг 7 чи йиллиги муносабатида сўзлаган нутқида,  агар қаршилик ҳаракати  Ал-Арурий террор қилингани шароитда сукут сақласа , Ливан мамлакати сионистларнинг босқин ва ишғол майдонига айланади деб таъкидлади.

Ҳизбуллоҳ Бош котиби 8-октбярдан бери Ҳизбуллоҳ ҳаракати сионистик режим билан тўғридан-тўғри тўқнашиб келаётганини айтиб,  қаршилик кучлари бир неча бор босқинчи сионистларнинг позицияларини нишонга олди ва сўнгги 3 ой ичида 670 дан ортиқ амалиёт ўтказилди ва сиоинстик режимнинг 48 чегараларида позициялари бир неча марта нишонга олинди деб маълум қилди.

Сайид Ҳасан Насруллоҳ сионистик режим  жангарилари қаршилик амалиётлари таҳдиди сабабли сионист аҳоли пунктлари томон чекинганига ишора қилиб, Ливан ва ишғол остидаги Фаластин чегарасидаги  босқинчи сионистларнинг кўп сонли танклари ва ҳарбий машиналари йўқ қилинди, Қудси шарифни босиб олганлар ўз жангариларининг талофатлари ва зига етказилган зарарларни яширинганини ҳам тан олди деб қўшимча қилди.

Қудсни босиб олган сионистлар мутахассислари бу режим армиясининг ҳалок бўлганлари сони Тел-авив расмийлари эълн қилаётган рақамдан 3 баравар кўп эканлигини тан олди ва ишғол қилинган ҳудудлар шимолидаги 8 касалхона статистик маълумотларига асосан 2000 дан ортиқ сионист яраландган деб эълон қилди Ҳизбуллоҳ Бош котиби.

Ҳасан Насруллоҳ Яман халқаро тегламанинг бир қисмига айлангани ва Қизил денгиздаги ҳаракатлари билан АҚШ шарманда бўлганига тўхталиб Вашингтон режими нафақат Ансорулҳ унга қарши эканлиги балки барча босқинчиларни енгган миллионлаб яманликлар ҳам унга қарши эканлигини билиши керак деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ