Январ 09, 2024 12:50 Asia/Tashkent
  • Ўтган 24 соат ичида сионистик режим жангариларининг катта талофати ва юқотишлари маълум бўлди
    Ўтган 24 соат ичида сионистик режим жангариларининг катта талофати ва юқотишлари маълум бўлди

Сионистик режим манбалари сўнги 24 соат ичида Ғазо бўлгасида содир этилган иккита ҳужумда 9 нафар сионистик зобитлар ва аскарлари ҳалок бўлгани ва бир неча нафар яраланганини хабар қилди.

Эрон телерадиокоманиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  кеча ҲАМОС ҳаракатининг Қассам батальонлари  Хон Юнис  шаҳридаги мактаб ичида бир гуруҳ сионист жангарилари орасида пиёдаларга қарши бомба портлади ва натижада бир қанча сионист ҳалок бўлди ва яраланди деб эълон қилди.

Сионистик режим манбалари ҳам Исроил режими армияси учун Ғазо бўлгасига қарши уруш бошланганиданбери энг оғир кун бўлганини тасдиқлади.

Бу манбалар шунингдек ҳужумлардан бири юк машинасидаги ўқ-дориларнинг портлаши билан содир бўлганни хабар қилди. Ҳужумларда бир нечта сионист жангари ҳалок бўлди ва яраланди. Иккинчи ҳужум эса Ғазо сектори жанубидаги бу аскарларнинг яширинган жойи бўлган бинога минометдан ҳужум уюштирилди. Айрим  сионист манбалар  бу режимнинг Голани -12 бригадасининг аскарларидан бири юрак хўружи натижасида вафот этганини хабар қилмоқда.

ҲАМОС ҳаракатининг ҳарбий қаноти бўлмиш Қассам батаьонлари шунингдек  Хон Юнис шаҳридаги  Ал-Маҳта ҳуудуди яқинидаги уй ичидаги бир гуруҳ сионистик режим зобитлари пиёдаларга қарши ракета билан нишонга олинганини таъкидлади.

Қассам батальонларининг бу амалиётида бир қанча сионист жанганилари ўлдирилди ва яраланди.

Ёрлиқ