феврал 19, 2024 13:55 Asia/Tashkent
  • Сионистик режимнинг Ғазога ҳужуми бошланганидан бери кунида бир журналист шаҳид бўлмоқда
    Сионистик режимнинг Ғазога ҳужуми бошланганидан бери кунида бир журналист шаҳид бўлмоқда

Исроил реимининг ҳужумларида журналистларнинг шаҳид бўлиши ҳақидаги сўнгги ҳисоботига асосан, бу босқинчи режимни Ғазога ҳужумлари бошланганидан бери 131 журналист шаҳид бўлган.

ИРНА ахборот агентигинининг хабар қилишича, бу ҳисобот эса Қатар халқаро ҳамкорлик вазири Лулуъ Ал-Хотирни кеча таассуф изҳор қилиб, сионистик режим журналистларни нишонга олиш ва уларни шаҳид қилиш бўйича рекорд ўрнатди деганидан бир неча соат ўтгач чоп этилди.

У сўзларининг бошқа қисмида халқаро ҳамжамият Ғазо секторида сионистик режимнинг инсонларни  ўлдиришига қарши сукут сақламоқда,  босқинчилар эса жиноят содир этиб одамларни оммавий қирғин қилишда давом этмқода деб қўшимча қилди.

Қатарлик расмий шунингдек Исроил режимининг Ғазо секторига ҳужумини болалар қирғини эканлигини эслатиб, Ғазо бўлгасидаги уруш Ғарбнинг икки стандардли сиёсатини бутун дунёга ошкор қилди деб изоҳлади.

Исроил режими армияси БМТ конвенсиялар ва низомининг инсон ҳуқуқларига оид барч қонунларни бузди, деб таъкидлади Қатар халқаро ҳамкорлик вазири.

Ёрлиқ