апрел 08, 2024 18:59 Asia/Tashkent
  • Сионистларнинг Хон Юнисга қилган ҳужумида 13 нафар шаҳид бўлди
    Сионистларнинг Хон Юнисга қилган ҳужумида 13 нафар шаҳид бўлди

Босқчинчи сионистик режим қирувчи самолётларининг Ғазо бўлгаси жанубидаги Хон Юнис шаҳрига уюштирган тажовузлари оқибатида каимда 13 нафар фаластинлик шаҳид бўлди.

Ал-Жазира телеканалининг  ўз ҳисоботида, сионистик режим жангарилари  чекинишидан олдин Хон -Юнисдан кенг кўламли вайронгарчилик юз бергани хабар қилди. Ғазо бўлгасининг Хон -Юнис шаҳридаги ҳарбий иштироки даврида сионистик режим жангарилари  тиббиёт марказлари, касалхоналар ва бошқа муҳим объектларни атайлаб вайрон қилди.

Иброний тилидаги Ҳаарец газетаси ҳам бугун сионистик режим армиясини ўз мақсадлариг эришмай Хон Юнисни тарк этганини ёзди.

Сионистик режим армиясининг Хон Юнис ҳудудига қуруқликдан ҳужум қилишдан асосий мақсад ҲАМОС ҳаракати ва Қассам гвардиялари батальонлари раҳбарлари  Яҳё Синвор ва Муҳаммад Зейфни террор қилиш эди, аммо ҳеч бир мақсадига эриша олмади  ва фақат босқинчи   сионистик режим шаҳарда кенг қамровли оммавий қирғин ва вайронгарчиликларни қолдирдию холос.   

Исроил режимини Хон Юнисга қилган ҳужумлар ортидан БМТнинг Ғарбий Осиёдаги Фаластинлик қочинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги бўлган -  (UNRWA) раиси Филипп Лаззарини ҳам сионистик режим болалар, ёрдам ходимлари, ОАВ фаоллари ва тиббиёт ходимларини қирғин қилиш рекордини янгилади ва барча қизил чизиқларни бузди деб эълон қилди.

Ғазо бўлгасидаги урушда шаҳид бўлган фаластинликлар сони ўтган йилнинг 7 октябридан бери 33 минг 175 нафарга ва жароҳатланганлар сони 75 минг 886 кишига етган.

Ёрлиқ