Ислом пайғамбари /с/ реҳлатлари ва Имом Ҳасан /а/ шаҳодат топган йиллиги муносабати билан тасалият билдирамиз
(last modified 2024-09-01T12:21:40+00:00 )
сентябр 01, 2024 17:21 Asia/Tashkent
  • Ислом пайғамбари /с/ реҳлатлари ва Имом Ҳасан /а/ шаҳодат топган йиллиги муносабати билан тасалият билдирамиз
    Ислом пайғамбари /с/ реҳлатлари ва Имом Ҳасан /а/ шаҳодат топган йиллиги муносабати билан тасалият билдирамиз

Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ реҳлатлари ва ул зотнинг суюкли неваралари Имом Ҳасан Мужтаб /а/ шаҳид бўлганлари йиллиги муносабатида Эрон Ислом Республикси мотамга чўмди.

Ҳижрий- қамарий 1446 йил сафар ойининг 28 куни, милодий ҳисоб билан 2024 йил сентябрь  ойининг 2 куни Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ реҳлатлари ва ул зот невараларидан бири  Ҳазрат Имом Ҳасан  /а/ шаҳид бўлган санасига тўғри келади.

Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ ҳижрий қамарий 11 йилгача яъне реҳлатларидан олдин,  набавий шариат ва аҳкомларни ўта яхши ва эзгу равишда, айни пайтда қатъийлик била баён этдилар ва ислом динининг энг яхши тарзда тарғиб қилиш ва ошкор этишга ҳаракат қилдилар.

падари бузургволари-   Ҳазрат Али ибн Абитолиб /а/ билан 30 йилга яқин вақт мобайнида  бирга ислом динини ривожлантириш ва тарғиб қилиш йўлида ҳаракат қилиб катта ҳисса қўшган,  Ҳазрат Имом Ҳасан Мужтабо /а/  эса  ҳижрий-қамарий 50 йил сафар ойининг 28 кунида 47 ёшлигида  Муовия фармони билан ўз рафиқалари томонидан заҳарлантирилди ва натижада ул зот шаҳид бўлдилар.

Ўзбек тилидаги сайт ҳам ислом азиз пайғмбари Ҳазрат Муҳаммад /а/  реҳтлатлари ва ул зотнинг неваралари Ҳазрат Имом Ҳасан /а/нинг шаҳодат кунлари муносабатида барча мусулмонларга тасаллият билдиради.

Ёрлиқ