-
Эско шаҳридаги 3D минятура парки тасвирлари (фотожамланма)
феврал 23, 2021 08:34Эско-Эрон Пресс: Эско минятура ва 3D Парк-бу шарқий Озарбайжондаги биринчи минятура парки ва мамлакатдаги иккинчи энг катта парк саналади. Ушбу "севги-муҳаббат-ҳаёт" деб номланган уч ўлчовли парки сайёҳлар ва меҳмонлар учун Эско шаҳридаги 1000 метрли кичик боғда яратилган.
-
Саҳвалон ғори
Январ 30, 2021 21:43Эронда кўплаб ғорлар мавжуд бўлиб, уларнинг энг ноёб ва энг гўзалларидан бири мамлакатнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Саҳвалон сув ғоридир. Бу ажабтовур ғорнинг тарихи 70 миллион йил аввалги геология ёки бўр даврининг иккинчи босқичига тўғри келади.
-
Қишмнинг Ноз ороллари
Январ 24, 2021 17:17Ноз ороллари денгизда сув пасайган пайти ялтироқ қум йӯлаги билан Қишм оролига боғланиб, кейин сув кӯтарилган пайти эса Форс кўрфазининг зангори сувлари остида қолиб кӯздан ғойиб бӯлишади. Бу ҳолатни маҳаллий аҳоли оролларнинг аразлаб кетиши ва яна нозланиб қайтиши дейишади.
-
Кули Хирсон дараси
Январ 23, 2021 15:58Руҳлар водийси ҳам деб юритиладиган Хузистондаги Кули Хирсон дараси билан танишиш учун бугунги дастуримизда бизга ҳамроҳлик қилинг.
-
Шоҳруднинг булутли ӯрмони
Январ 16, 2021 17:41Шаҳруд булутли ўрмони энг қадимги ва энг чиройли Ҳиркан ўрмонларининг бир қисмидир. У Шоҳруддан 40 км шимоли-шарқда ва тахминан Симнон ва Гулистон вилоятлари чегарасида жойлашган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу ўрмон қирқ миллион ёшда ва учинчи геологик даврга тегишли.
-
Тахти Сулаймон кӯли
декабр 30, 2020 17:29Кўл тубида хазина борлиги ҳақида кўплаб афсоналар мавжуд, аммо ҳозиргача бу ҳақда аниқ бир далил қӯлга киритилмаган. Такрорий тадқиқот ишлари келажакда бу мавзунинг ҳақиқат ё афсона эканлигини исботлаши мумкин.
-
Чобаҳорнинг Тунда порлайдиган соҳиллари
декабр 26, 2020 20:38Эроннинг жануби-шарқий қисмида жойлашган Чобаҳор порти мамлакатнинг энг йирик табиий кўрфази бӯлиб, у Уммон денгизи билан деярли 300 километрлик сув чегарасига эга. Покистон давлати билан чегарадош бӯлган бу узундан-узоқ сув ҳудуди дунёнинг эркин сувларига туташганлиги боис бу порт тижоратчилар учун жозибали манзил ҳисобланади.
-
Бел чашмаси
декабр 17, 2020 22:36Эроннинг ғарбий қисмида, Курдистон тоғларининг этагида Ироқ билан чегарадош "Ораманат" деб номланган минтақа мавжуд. Ушбу тоғли минтақада чуқур даралар ва кўплаб булоқлар сувидан ташкил топган дарёлар мавжуд. Ана шу дарёлардан иккиси -- "Сирвон" ва "Лайла" Эрон ва Ироқ чегаралари яқинидаги "Друлеҳ" номли нуқтада бирлашади.
-
Липор пуштиранг ботқоқлиги
декабр 15, 2020 19:22Эроннинг жануби-шарқидаги шаҳарларидан бири -- Систон ва Балучистон вилоятидаги Чобаҳор порти кўп фаслларда муътадил иқлимга эга минтақалардан биридир ва шу сабабли уни Чобаҳор ёки Чаҳор Баҳор “яъни тӯрт фасли баҳор“ деб аташади. Ушбу гўзал шаҳар, яхши об-ҳаводан ташқари, кўплаб ажойиб табиий диққатга сазовор жойларга эга, улардан бири Липор пуштиранг ботқоқлигидир.
-
Сабзпушон чашмаси
декабр 10, 2020 05:35Эронзаминнинг муҳим ӯзига хос хусусиятларидан бири бу юртда жуда кӯп чашмаларнинг мавжудлигидир. Мамлакатда 500 дан ортиқ минерал ва иссиқ сувли чашмалар руйхатга олинган. Бу чашмаларнинг сувидан ичимлик суви, қишлоқ хӯжалик экинларини суғориш ва табобат мақсадида фойдаланилади