Ҳарами разавийда жойлашган масжидлар
(Имом Ризо (а)нинг бош томонида жойлашган масжид ва Гуҳаршод масжиди)
Болосар масжиди тўғрисида : Имом Ризонинг муборак бошининг орқасида жойлашган масжид қадимийлик жиҳатдан Равзаи мунавварадан кейин энг қадимий ҳарам ҳавзасидаги бино ҳисобланади.
Унинг биринчи биноси ҳижрий 425 чи йили ғазнавийлар даврида қурилган бўлиб, 3 суфадан иборатдир. Шарқий суфанинг устида бир катиба кўзга кўринади. Унинг маъноси шулардан иборат:
Тусда икки араб бир-бирининг ёнидадир. Бири яхши инсоннинг қабри бўлса, бошқаси ёмон одамнинг қабридир ва ҳаётдан бир намуна. Ёвуз ва ифлос одам пок инсон билан ёнмаён кўмилган бўлса, на уларнинг бировига манфаат бўлур ва на уларнинг бировига зарар.
б) Гуҳаршод масжиди тўғрисида: Ушбу масжиднинг масоҳати 2855 кв. метр ва пойдеворининг масоҳати 6048 кв. метрни ташкил этади. Гуҳаршод масжиди 4 айвон ва 7 ҳарамсарога эгадир. Ушбу масжид темурийлар замонида қурилган қадимий ва шукўҳли бинолардан биридир ва ҳижрий тўққизинчи асрнинг бошида (ҳижрий қамарий 821 йили) бону Гавҳаршоҳ хотун (Ғиёсиддин Тархон қизи) Шоҳрух Мирзо Тимурий умр йўлдошининг фармони билан 4 йил давомида қурилган.