Сиз қачон тўярсиз, эй амалдорлар?
(last modified Wed, 06 Sep 2017 03:36:02 GMT )
сентябр 06, 2017 08:36 Asia/Tashkent
  • амалдорлар
    амалдорлар

Ӯзи тӯйсада, кӯзи сира тӯймаган амалдорларга

 

Тинмай ҳалолликдан насиҳат қилар,

Халқнинг ташвишини азият билар,

Парданинг ортида не қилса қилар

Сиз қачон тўярсиз, эй амалдорлар?

 

Халқингиз иш излар хорижда сарсон

Ёшлар йўл тополмай, мақсадсиз, ҳайрон

Ўзбегим ҳолидан кўнгиллар вайрон

Сиз қачон тўярсиз, эй амалдорлар?

 

Камбағал бўлмоклик айб эмас, дерлар

Ўзлари туяни ямламай ерлар

Хотинни қўлига қараса эрлар

Сиз қачон тўярсиз, эй амалдорлар?

 

Минг хил найранглардан халқнинг кўзи кўр

Ишламай тишлаган порахўрни кўр

Бунчалар бўлмаса пешонамиз шўр?

Сиз қачон тўярсиз, эй амалдорлар?

 

Узоқдан уй билан мулоқот, тамом

Мусофирнинг бахти – дуо-ю салом

Билмадим аза не, шу бўлса айём.

Сиз қачон тўярсиз, эй амалдорлар?

 

Ҳеч қачон етмаган, етмай ўтади

Охири кимгадир ташлаб кетади

Аммо кўнгилларни ғашлаб кетади

Сиз қачон тўярсиз, эй амалдорлар?

 

Токай бойлик, мерос ўлчар бахтингиз?

Эрта қиёматда шувут юзингиз

Ёрдамга келолмас бойлик, пулингиз

Сиз қачон тўярсиз, эй амалдорлар?

 

Еган луқмангизни ҳалоллаб юринг

Ўткинчи дунёни беш кун деб билинг

Гоҳида қабрини зиёрат қилинг

Тўймаган бойларни, Сиз амалдорлар

 

                                                Равшан.

 

Ёрлиқ