Чилонзорда фоҳишалар ушланди
(last modified Mon, 27 Nov 2017 14:19:10 GMT )
ноябр 27, 2017 19:19 Asia/Tashkent
  •  Чилонзорда фоҳишалар  ушланди

Тошкент шаҳар ИИББ Чилонзор туманидаги кафеларда оқшом ўтказган рейди чоғида 45 кишини ушлади. ИИББ расмий сайтида берилган хабарга кўра, пойтахт милицияси "тозалаш-антитеррор" амалиётларини ўтказган ва 45 кишидан "16 нафари фоҳишалик билан шуғулланишини" аниқланган.

Рейдлар чоғида 300дан ошиқ пропискасиз ватандош ва шунингдек, қидирувдаги хорижлик ушланди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) расмий сайтида эълон қилинган хабарда 25 ноябрь оқшом пойтахтнинг Чилонзор туманидаги "JAGUAR", "SHABNAM" ва "DON" кафеларида "Тозалаш-антитеррор" амалиёти ўтказилгани айтилди.

Маълум бўлишича, милиция оқшомги соат 23:30 бирданига кафеларни босган ва 45 кишини бирдан қўлга олган.

"... кафеларда жами 45 нафар фуқаролар шахсини аниқлаш мақсадида туман Ички ишлар бошқармасига олиб борилиб текширилди. Текширув давомида, мазкур шахслардан 16 нафари фоҳишалик билан шуғулланувчи аёллар эканлиги аниқланиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан баённомалар расмийлаштирилди ва ИИББ Реаблитация Марказига топширилди..." дейилади расмий хабарда.

"JAGUAR" кафесининг олдида маст ҳолда "жамоат тартибини қўпол равишда бузиб, ўзаро жанжаллашиб турган" 5 киши ҳам ушланган ва уларга нисбатан "маъмурий баённомалар расмийлаштирилган".

 

 

Ёрлиқ