Ӯзбек аёллари Туркияда--1 (ВИДЕО)
декабр 11, 2017 11:00 Asia/Tashkent
Бир неча йил Туркияда ишлаб, Ӯзбекистонга қайтган Гулзамоннинг ҳикояси
Оммавий ахборот воситаларида кӯплаб ӯзбекистонлик аёлларнинг иш қидириб Туркияга кетаётгани ҳақида хабарларга дуч келамиз. Айтилишича, омади юришганлар у ерда муносиб ишлар топиб, бир мунча даромадга эга бӯлишлари мумкин. Аммо омади юришмаган бахтиқаролар минг бир азоб-уқубатни бошдан кечиришади.
Мухбиримиз бир неча йил Туркияда ишлаб Ӯзбекистонга қайтган Гулзамон исмли аёл билан шу мавзуда суҳбатлашди.