Шок! Ӯлаётган одам зиёфат берди
Япониялик бизнесмен ўт пуфаги саратонига чалинар экан...дўстлари, синфдошлари ва бизнес ҳамкорлари учун катта зиёфат беришга қарор қилган.
80 яшар ишбилармон Сатору Анзаки машинасозликка ихтисослашган Komatsu ширкатининг собиқ раҳбаридир.
Унга октябр ойида ўт пуфаги саратони билан оғриётганини айтишади.
"Мен умрим давомида учратган одамларга "раҳмат" дейишдан миннатдорман", деб айтган ишбилармон зиёфатдан сўнг журналистлар билан учрашувда...
"Мен қолган умримни имкон қадар яхши ўтказишни истайман, шунинг учун саратонга қарши муолажаларни рад этдим. Чунки бу дори-дармонларнинг ташқи таъсири бор..."
У зиёфат ҳақидаги қарорини газетада эълон қилгани билан омма оғзига тушди.
Аксарият унинг бу қадамини олқишлади.
Токиодаги йирик меҳмонхона залини зиёфат учун ижарага олди.
Зал унинг ҳаёти хотиралари билан безатилди.
Меҳмонларнинг кўнглини кўтариш учун ишбилармон ўз вилоятидаги энг яхши раққосларни таклиф қилди.
Япон матбуотига кўра, аксарият билан бизнесмен қўл бериб кўришган.
Меҳмонлардан бири зиёфатдан хурсанд бўлгани ва ўзи ҳам бетоблигини айтган.
"Мен ҳам умримнинг қолган қисмини қандай ўтказаман деган ўйга тушдим", деб айтган у.