Юртдошларини қул қилиб ишлатган аёл
-
Россияда ўзбекистонлик муҳожирлар қулликка тушиб қолиши ҳоллари тез-тез учрайди.
Россияда марказий осиёлик меҳнат муҳожирларининг қулликка тушиб қолиши ёки қилган меҳнати учун ўз ҳаққини ундира олмаслиги ҳоллари тез-тез учраб туради.
Россия Федерациясининг Бурятия республикасида уч маҳаллий фуқаро ва бир ўзбекистонлик аёл фабрикада бир гуруҳ ўзбеклар ва қирғизларни мажбуран ишлатишда айбланиб ҳибсга олинганлар.
Улар хорижий фуқароларни Россия ҳудудида ноқонуний равишда қолишини таъминлаш ва қул меҳнатини қўллашда айбланмоқдалар.
Тергов ҳужжатларига кўра, уюшган жиноий гуруҳ аъзолари 11 хорижликни Прибайкал туманининг Турунтаево қишлоғидаги саноат базаларига жойлаштирганлар.
Айбловда айтилишича, 2016 йилда айни базаларда Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг 16 фуқаросидан паспортлари тортиб олинган, уларга нисбатан жисмоний ва руҳий зўравонлик қўлланилган. Шунингдек, улар қаттиққўл жазо тизими остида ишлаганлари айтилади.
Терговчиларга кўра, оғир меҳнат учун ҳақ деярли тўланмаган ва ишчилар фақат озиқ-овқат учун тер тўкканлар.