июн 15, 2018 22:20 Asia/Tashkent
  • ЖЧ2018
    ЖЧ2018

Марокаш терма жамоасини ўйинни шиддат билан бошлади ва 20-дақиқасига тўлиқ устунлик қилди ва бир неча хавфли вазиятга эга бўлди.

2-дақиқадаёқ Аритнинг 22 метрдан берган забаси дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди. Икки дақиқа ўтиб, бурчак тўпидан сўнг ўзига қулай келган тўпни Зиеш оёғига ўнглай олмади ва яхши имкониятни бой берди. Бир дақиқадан сзнг Белханданинг бош билан берган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

8-дақиқада африкаликлар яна хавли вазият яратдилар, Эл Кабининг тўпни тўхтатмасдан берган зарбаси дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди.

17-дақиқада марокашликлар эронликлар дарвозасини ўққа тутишди. Жарима тўпидан сўнг Зиешнинг зарбасига ҳимоячилар тўсиқ бўлишди, Бенатианинг зарбасини эса Бейраванд қўлларининг учи билан қайтариб қолди.

20-дақиқалардан сўнг эронликлар ҳам ўзларига келишиб, рақиб майдонида кўриниш бера бошладилар. Азмун қарши ҳужумдан сўнг тўп билан яхши ҳаракатлана олмади, бироз ўтиб, яна Азмун қулай вазиятдан аниқ зарба бера олмади.

Бўлим охирида эронликлар ҳисобни очишлари мумкин эди! Тезкор ҳужумда яна ўша Азмун отилиб чиқди ва дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятда зарба берди, тўп дарвозабон Муҳаммадийнинг оёғига тегиб қайтди, қайтган тўпни Ансарифард давозага тўғирлаб тепишда шошди.

Иккинчи бўлим ҳам, марокашликлар устунлигида бошланди. Ҳужумларнинг бирида Амрабат Аритга тўп оширди, у 12 метр масофадан тўпга тўхтатмасдан зарба берди, жуда ноаниқ.

70-дақиқада Жаҳонбахш жарима тўпи ишлади, тепилган тўпни марокашликлар хотирамлик билан узоқлаштирдилар. Бироздан сўнг Азмун ўнг қанотдан арима майдончасига оширган тўпи ноаниқ бўлди.

78-дақиқада захирдан тушган Марокаш яримҳимоячиси Бухаддуз узоқ масофадан хавфли зарба берди, аммо Бейраванднинг маҳорати эронликларни голдан сақлаб қолди.

Ҳакам учрашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берди, қўшилган дақиқаларнинг 4-чисида Бухуддуз чап қанотда эронлик футболчига қўпол ўйнади, жарима тўпи белгиланди. Хажсафи тепган тўпни Бухуддуз ўз дарвозасига боши билан киритиб қўйди.

Шу тариқа бутун ўйин давомида бир бош устун ўйнаган Марокаш мағлуб бўлди.

ЖЧ-2018, 1-гуруҳи

В гуруҳи

Марокаш – Эрон 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 90, автогол Бухаддуз.

Марокаш – Муҳаммадий, ЭлҳАхмадий, Бенатия, Ҳакими, Белханда, Зиеш, Харит (да Кошта, 82), Буссуфа, Амрабат (Амрабат, 76), Саисс, Эл Кааби (Бухаддуз, 77).

Эрон – Бейранванд, Пуралиганджи, Чешми, Резаян, Шожаи (Тареми, 68), Хажсафи, Амири, Иброҳимий (Хоссейни, 80), Жаҳонбахш (Годдос, 85), Азмун, Ансарифард.

 

Ёрлиқ