июн 16, 2018 12:31 Asia/Tashkent
  • ЖЧ-2018
    ЖЧ-2018

Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Ризо Қуччонажод ЖЧ-2018да ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган марокашлик Азиз Бухаддузга таскин берди.

Бухаддузнинг автоголи Марокашнинг Эрондан мағлубиятига (0:1) сабаб бўлди.

"Азиз, сени шахсан билмайман, аммо ҳаётда ҳамма нарса бўлиб туради - баъзан ғалаба қозонасан, баъзан ютқазасан. Бу автогол туфайли ўзингнинг синиб қолишингга йўл қўйма."

Биз профессионаллармиз, бу футболнинг бир қисми. Мен жуда бахтиёрман ва ўз терма жамоам билан фахрланаман, аммо сенга фаолиятингда энг яхши тилакларимни билдираман. Ризо", - деб ёзади Қуччанажод инстаграмда.

Ёрлиқ