Эронлик мухлислар Роналдуга уйқу беришмади (видео)
(last modified Tue, 26 Jun 2018 07:05:35 GMT )
июн 26, 2018 12:05 Asia/Tashkent

ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган Португалия ва Эрон терма жамоалари учрашувидан олдиин эронлик мухлислар Португалия терма жамоаси қўним топган меҳмонхона олдида, туни билан шовқин-сурон кўтариб, рақиб футболчиларининг уйқусига халал беришган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода кўринишича, тинчи бузилган Роналду ҳам деразадан уларга мурожаат қилиб, ухлаш имкониятини беришларини сўраб, ишора қилган.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган Португалия ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги ўйин кеча бўлиб ўтди. Ҳисоб 1:1