ЖЧ-2018. Роналду ва Месси чорак финалда тўқнаш келиши мумкин!
(last modified Wed, 27 Jun 2018 04:43:35 GMT )
июн 27, 2018 09:43 Asia/Tashkent
  • ЖЧ  2018
    ЖЧ 2018

Португалия терма жамоаси "B" гуруҳида 2-ўринни эгаллаган бўлса, Аргентина "D" гуруҳида 2-поғона орқали плей-оффга йўл олди.

• Лео Месси иштирок этган Мундиалларда (2006, 2010, 2014, 2018) Аргентина терма жамоаси ҳамиша гуруҳ босқичидан чиққан. Эътиборли томони, сўнгги 3та ЖЧда "альбисилесте" Нигерия билан тўқнаш келиб, ҳар сафар ғалаба қозонмоқда (2010— 1:0; 2014 — 3:2; 2018 — 2:1).

• Мазкур жаҳон чемпионати замонамиз футбол қироллари — Криштиану Роналду ва Лионель Месси ўртасидаги билвосита курашга айланишини кутгандик. Дастлабки ўйинларда португалиялик футболчи бу борада олдинга ўтиб кетди. У Испанияга қарши ўйинда хет-трикка эришган бўлса, Марокаш дарвозасини бир марта ишғол қилди. Месси эса Исландияга қарши ўйинда пенальтидан фойдалана олмади.

• Нигерияга қарши ўйинда Месси мусобақадаги ўзининг дастлабки голини урди. Шунингдек, у жарима зарбасидан бир марта дарвоза устунини нишонга олди.

• Бу икки футбол юлдузи чорак финалда ўзаро тўқнаш келиши мумкин, агар 1/8 финалда Португалия Уругвайни, Аргентина эса Францияни мағлуб этса!

 

Ёрлиқ