Швейцария плей-оффда Наваснинг жамоаси эса уйига қайтади
Жаҳон чемпионатининг “Е” гуруҳидан ўрин олган Швейцария-Коста-Рика жамоалари ўртасидаги бахс ниҳоясига етди ҳисоб 2:2.
Мазкур ўйин мусобақанинг энг қизиқарли ўйинларидан десак хато бўлмайди. Тўғри жамоалар биринчи бўлимда кўпроқ вақтни бир-бирларини ўрганишга сарфлашди. Ўйинга тезроқ швейцарияликлар киришиб кетишди ва 31-дақиқасида Жемаили яхши вазиятга чиқиб гол муалиффига айланди 1:0 ушбу ҳисоб биринчи бўлимда сақланиб қолди. Иккинчи бўлимда жамоалар ўзгача кайфиятда тушишди айниқса, коста-рикаликлар стандартларга кўпроқ эътибор беришга ҳаракат қилишди ва ўйининг 56-дақиқасида Уостон ҳисобни тенглаштирди 1:1.
Ўйининг қолган қисмини швейцарияликлар ҳужумкор услубда ўтказишди ва буни самараси чиқди ўйининг сўнги 88-дақиқасида Дрмич ҳисобни 2:1 кўринишига олиб келиб қўйди. Ҳамма умидини узган бир пайтда қўшиб берилган дақиқаларда Захария ўз жарима майдончаси ичида қоида бузди ва ҳакам пенальти нуқтасига кўрсатди ва ҳисоб 2:2 автогол Ян Зоммер. Драмматик якун топган ўйиндан сўнг Швейцарияликлар плей-оффга чиқиб Швецияга қарши ўйнайдиган бўлди.
“Нижний Новгород” ўйингоҳи
Голлар: 1:0 – 31 Жемаили, 1:1 – 56 Уостон, 2:1 – 88 Дрмич, 2:2 – 90, автогол Зоммер.
Швейцария: Зоммер, Лихтштайнер, Шер, Аканджи, Родригес, Бехрами (Закария, 60), Джака, Шакири (Ланг, 81), Джемаили, Эмболо, Гавранович (Дрмич, 69).
Коста-Рика: Навас, Акоста, Гонсалес, Уостон, Гамбоа (Смит, 90), Борхес, Гусман (Асофейфа, 90), Овьедо, Колиндрес (Уоллес, 81), Руис, Кэмпбелл.
Огоҳлантиришлар: Гамбоа (11), Кэмпбелл (29), Лихтштайнер (37), Закария (75), Шер (83), Уостон (89).