Лионель Месси — 47 сониядан кейинги бахтсизлик
(last modified Sat, 30 Jun 2018 08:05:47 GMT )
июн 30, 2018 13:05 Asia/Tashkent
  • ЖЧ-2018
    ЖЧ-2018

Эътиборингизга “Барселона” ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ҳақидаги сиз билмаган фактларни ҳавола этамиз.

“Лео” номидаги газета

2014 йилда Аргентинанинг “OLE” деб номланган асосий спорт газетаси Месси жароҳат олганидан кейинги икки ой даволаниш муолажаларидан сўнг ғолибона тарзда сафга қайтгани ва биринчи учрашувидаёқ “Хетафе” дарвозасига киритган икки нафар голлари шарафига бир кунга “LEO” деб номланган. Газетанинг биринчи сатрларида "Унинг қайтиши яшин мисоли, у ўзининг энг зўр ўйинларидагидек ҳужумларни охирига етказиб, тўрт дақиқанинг ичида иккита гол урди. Мартино: “Унинг қайтиши гўё кинодан олингандай!” деди ва у мутлақо ҳақ эди... Жаҳон чемпионати йўлида аргентиналиклар тинч ухлаши мумкин", деб ёзилган. Аммо 2014 йилги жаҳон чемпионати финалида Аргентина финалда қоқилди.

47 сониядан кейинги бахтсизлик

Месси миллий терма жамоа учун ўйнаган илк учрашувида биринчи ва ўз фаолиятидаги ҳалигача ягона бўлиб келаётган қизил карточкага дуч келган. Лионель 2005 йил 17 август куни Венгрия миллий терма жамоасига қарши кечган ўйинда захирадан майдонга тушган ва 47 сония ичида қизил карточка олган. Ўшандан буён у бир неча маротаба ўз фаолиятини тўхтатиб, қайта бошлаган. Мессининг мухлислари эса у Россияда жаҳон чемпиони бўлишига ишонишмоқда.