Афғонистонда тинчликни таъминлаш учун Эрон дипломатиясининг сайъ-ҳаракатлари
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i41989-Афғонистонда_тинчликни_таъминлаш_учун_Эрон_дипломатиясининг_сайъ_ҳаракатлари
Эрон Ташқи ишлар вазири сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Саййид Аббос Ироқчи Кобулда Афғонистон расмийлари билан муҳим масалалар ҳақида суҳбатлашди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
Январ 07, 2019 13:03 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда тинчликни таъминлаш учун Эрон дипломатиясининг сайъ-ҳаракатлари
    Афғонистонда тинчликни таъминлаш учун Эрон дипломатиясининг сайъ-ҳаракатлари

Эрон Ташқи ишлар вазири сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Саййид Аббос Ироқчи Кобулда Афғонистон расмийлари билан муҳим масалалар ҳақида суҳбатлашди.

Эроннинг минтақа мамлакатлари ва қўшни мамлакатларга нисбатан бўлган муносабати доим биргаликда тинч-тотув яшаш ва минтақада тинчликни ўрнатиш ва барқарор хавфсизликни таъминлаш учун сайъ-ҳаракат қилишдан иборат. Эрон дипломатияси ушбу заминда доим шаффоф сайъ-ҳаракатлар олиб боради. Эрон Ироқ, Сурия ҳатто Яманда осойишта ҳаётга қайтиш, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш учун кўп сайъ-ҳаракат қилди. Афғонистон масаласида ҳам Эрон Ислом Жумҳуриятининг ташқи сиёсати миллий ҳукуматни қӯллаб-қувватлаш ва Афғонистон давлати билан ҳамкорлик қилишдан иборатдир. Эрон хавфсизлик, тинчлик, барқарорликни таъминлаш ҳамда миллий ваҳдатни муҳофазат этиш учун Афғонистон давлатининг олиб бораётган ташаббусини қўллаб-қувватлайди.

Эрон Афғонистон билан узун чегара ҳудудларига эга ва 3 миллион афғон муҳожирларини қабул қилган мамлакатдир. 

Эрон ташқи ишлар вазири сиёсий масалалар бўйича ўринбосарининг Кобулга қилган ташрифи ҳамда Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши бош котиби Али Шамхонийнинг Афғонистонга қилган сафарини ана шу нуқтаи назардан таҳлил этиш лозим.  

Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши бош котиби Али Шамхонийнинг Афғонистонга қилган охирги сафари чоғида Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашиб, Эрон Афғонистон хавфсизлигини ўз хавфсизлиги деб билади,-дея таъкидлади. 

Бу нарса шуни кўрсатадики, Афғонистон ва Эрон ўртасидаги алоқалар дўстона ва ўзаро ҳурмат-эҳтиромга асосланган ва шунга асосан Афғонистон ва Эрон ўртасидаги стратегик ҳамкорликлар бўйича ҳужжатлар келаси икки ҳафта давомида имзоланади. 

Бироқ, Саййид Аббос Ироқчининг Кобулда таъкидлаганидек, минтақадаги ўзгаришлар муҳим масала ҳисобланади. Эрон ва Афғонистон доимий маслаҳатлашувларга эҳтиёж сезади. Чунки бу муносабатлар доирасида хавотирланиш ва мушкулотлар ҳам  мавжуд.

Минтақада мавжуд бўлган ўзгаришларни эътиборга олган ҳолда, бу масала Афғонистонда хавфсизлик ва тинчликни ўрнатиш учун Эроннинг сайъ-ҳаракатини икки бараварга оширишини талаб этади.