Нишопурнинг буюк шахсиятлари
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i42707-Нишопурнинг_буюк_шахсиятлари
Шайх Аттор мақбараси ёнида Камолулмулк мақбараси ҳам жойлашган.
(last modified 2021-08-01T04:26:27+00:00 )
Январ 26, 2019 15:10 Asia/Tashkent
  • Камолулмулкнинг Нишопурдаги мақбараси
    Камолулмулкнинг Нишопурдаги мақбараси

Шайх Аттор мақбараси ёнида Камолулмулк мақбараси ҳам жойлашган.

Санъат ва айниқса, рассомчиликка қизиққан кишиларга ушбу ном яхши таниш. Ҳижрий-қамарий XIII асрнинг иккинчи ярмида, милодий ҳисоб билан милодий XIX асрнинг биринчи ярмида  яшаб ижод қилган Камолулмулк эронлик машҳур рассомдир. У рассомчилик санъатида ўзига хос услубга эга эди ва ҳатто айрим янгиликлар  ҳам ушбу соҳада яратган.

Камолулмулк номи билан машҳур бўлган Муҳаммад Ғаффорий  Қожор даврининг охирида  энг танилган рассом эди. У ҳижрий-қамарий 1226, милодий ҳисоб билан 1847 йилда Кошон шаҳрида таваллуд топган. У ўрта  маълумотни ўша шаҳарда олганидан кейин Теҳронга боради ва ўша вақтда энг яхши ҳисобланган олий мадрасалардан бири Дорулфунунда  таҳсил олишни давом эттиради. У санъатдўст ва зиёли оилада катта бўлгани сабабли ушбу ўқув марказида ҳам  унинг истеъдоди тезда  намоён бўлади. Ўқишнинг дастлабки йилларида унинг яратган асарлари кўплаб санъат усталари ва рассомлар диққатини ўзига жалб этди.

Ушбу ёш рассом Носириддиншоҳ дарборида  ташкил этилган санъаткорлар  жамиятига ҳам  таклиф қилинади.  У янги ва муҳим асарларини бирин-кетит яратаверади ва катта муваффақиятларга эришади. Камолулмулк  мазкур даврда ўзининг машҳур асари “Толори ойина” ни санъат аҳли учун намойишга қўяди.

Эронда ўша вақтдаги  сиёсий ўзгаришлар ортидан Камолулмулк  Европага сафар қилади. Бир муддат   у ерда яшаб, у европалик буюк рассомларнинг асарлари билан яқиндан танишади ва узоқ изланиш ва тадқиқотлардан кейин ушбу заминада янги  тасвирий  асарлар  яратади. Олдинги  асил нусхаларидан фарқ этувчи ушбу тасвирий асарлар унинг рассомлик маҳоратини янада кўпроқ намойиш этарди.

Камолулмулк шамсий 1319 йилда 92 ёшида Нишобур шаҳрида оламдан ўтади. Унинг мақбараси кичик олти айвондан иборатдир ва эронча услубда мовий ва оқ рангларга эга  кошилар билан чиройли тарзда безатилган. Мақбара олдида унинг кўкракдан юқори бўлган бюсти (ҳайкали) ҳам  ўрнатилган. Эронлик машҳур ушбу рассом кўплаб  арзигули тасвирий асарлар яратган. Унинг  рассомлик санъатида яратган  асарларининг  сони 170та  гӯзал таблоларга етиб боради. 

Эслатиб ўтамиз, Нишобурни Эрон тарихи ва маданиятининг тимсолларидан бири сифатида таърифлаш  мумкин. Нишобур  Эрон ва Хуросонда энг пойдор бўлган ва Ипак йўлида қарор топган шаҳарлардандир.

Археологларнинг таъкидлашларича, Нишобур милоддан уч минг олдин  ҳозирги Покистонда жойлашган Синд водийси ва Байнаннаҳрайн  минтақаси билан савдо алоқаларига эга бўлган ҳамда Хуросоннинг энг қадимий  ва тарихий минтақаси  ҳисобланади.

Ҳижрий-қамарийнинг уч юзинчи ва олти юзинчи   йилларида  Нишобур тарихида пастликлар ва баландликларга бой бўлган  кўплаб кескин  ҳодисаларни кузатиш мумкин.   

Азиз тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.