Тошкентда замонавий осма кўприк бунёд этилмоқда (видео)
(last modified Wed, 30 Jan 2019 06:27:18 GMT )
Январ 30, 2019 11:27 Asia/Tashkent

Ўзбекистонда биринчи осма кўприк Тошкентдаги “Наврўз” боғида қурилмоқда.

Тошкентда Анҳор канали бўйида жойлашган “Наврўз” боғида Ўзбекистонда биринчи осма кўприк барпо этилмоқда. Янги кўприк пиёдалар учун мўлжалланган. 

Кўприк 3 қисмдан иборат: унинг асосий қисми ва қўшимча йўлаклар. Асосий қисм узунлиги 90 метрни ташкил қилади. Кўприк таркибида шунингдек 30 метр пилон, 20 та пўлат симлар, 26 та устун бор.

Осма кўприк “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖнинг 1-кўприк қуриш отряди ҳамда Россиянинг “Курганстальмост” компанияси билан ҳамкорликда қурилмоқда.