Вазир болалар билан ӯйинчоқ ӯйнади (ВИДЕО)
(last modified Mon, 18 Feb 2019 06:28:33 GMT )
феврал 18, 2019 11:28 Asia/Tashkent

Эрон Ислом Жумҳурияти мактабларининг бошланғич синфларида ӯйинчоқ ӯйнаш дарслари жорий қилинди.

Эрон Ислом  Жумҳурияти таълим-тарбия вазири Саййид Муҳаммад Батҳойининг айтишича, болаларда   ижодкорлик ва ихтирокорлик   истеъдоди айни ӯйин жараёнида яхшироқ шаклланади.

Бу дарслар шунингдек боланинг мурғак қалбида мактабдан ҳадиксираш ва безиш ҳисларини мойиллик ва меҳр-муҳаббат ҳисларига айлантиради.

Вазир мактаблардан бирида янги ташкил этилган ӯйинчоқлар хонасини кӯздан кечириш чоғи туфлисини ечиб, болалар даврасига қӯшилиб, гиламнинг устида чордана қуриб ӯтирганча ӯйинчоқ ӯйнади. 

 

Image Caption
Image Caption
Image Caption

Таълим-тарбия вазири Саййид Муҳаммад Батҳойининг болалар билан мулоқотлари

Ёрлиқ