Россия: ИШИД-чилар Афғонистонда кўпаймоқда!
Россия бир неча маротаба Афғонистонда ИШИД террористик гуруҳи ҳузур топишининг кенгайиши ҳақида огоҳлантириш берганди ва "коллектив хавфсизлик шартномаси" ташкилотида Россияга иттифоқчи бўлган мамлакатларига қарши ИШИД террорчи гуруҳ террористлари фаолиятларининг олдини олиш мақсадида керакли чора-тадбирлар, жумладан Тожикистон ва Қирғизистонда Россиянинг ҳарбий базаларини мустаҳкамлашни амалга оширди.
Ўрта Шарқ ишлари бўйича президент намояндаси Михаил Багданов сешанба куни 19 февралда Москвада ўтказилган "Валдай" йиғилишида, Ўрта Шарқдан террористларни Марказий Осиё, жумладан Афғонистонга кўчирилиши ҳақида хавотирланиш изҳор этиш зимнида, ИШИД террористик гуруҳи ҳар куни ушбу мамлакатнинг ўз назорати остидаги минтақаларни кенгайтирмоқда,-деб эълон қилди.
Багданов ИШИД террористик гуруҳининг кенгайиши коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо мамлакатлар учун жиддий таҳдид ҳисобланади. ИШИД террорчи гуруҳ Ироқ ва Суриядан қандай ва қаердан Афғонистонга ўтиши маълум эмас,-деб айтди.
У Америка номига ишора этмасдан биз ғарбликлардан ўзларининг геопалитик мақсадларига етишиш учун террорчилардан бир восита сифатида фойдаланилмасликларини сўраймиз,-дея таъкидлади.
Россия давлатига кўра, эндиликда Америка ва унинг иттифоқчилари Афғонистонда ўз мақсадлари ва манфаатларини таъминлаш учун ушбу мамлакатда жойлашган ИШИД террористик гуруҳига қурол-яроқ ва лагистик кўмакларни етказиб беришмоқда.
Бу сайъ-ҳаракатлардан келиб чиқадиган хавфсизлик хавф-хатарни эътиборга олиб, Москва давлати бир неча маротаба ушбу жараённи тўхтатиш ва ушбу сайъ-ҳаракатларни ошкор этишни талаб этди. Москва бир неча маротабалар Афғонистонда ИШИД террористик гуруҳини қуррол-яроқлар билан таъминлашни танқид қилиб, бу амал Америка томонидан амалга оширилмоқда,- деб таъкидлаган эди.
Москва давлати бевосита кўмаклардан ташқари ИШИД террористик гуруҳини қўллаб-қувватлаш манбаларидан бири бу америкаликлар ёки Нато ташкилотига аъзо бошқа мамлакатлар муносиб назоратга олмасдан ҳарбий кўмакларни Афғонистон давлатига етказилмоқда ва бу кўмакларнинг аксарияти осонликча ўғирланади,-деб таъкидлади.
Россия ташқи ишлар вазирлиги ҳам бундан олдин Афғонистоннинг шимолий минтақалари ИШИД террорчи гуруҳининг унсурлари учун бошпанаҳга айланган, -деб эълон қилди.
Афғонистонда ИШИД террорчи гуруҳи ҳузур топишини қўллаб-қувватлаш заминида, Американинг бундай сайъ-ҳаракатларни амалга оширишини эътиборга олган ҳолда, ушбу мамлакатда ИШИД террористик гуруҳининг кенгайиши ҳатто ушбу мамлакатда жойлаштириш ва кириб келиши учун ИШИД террорчи гуруҳи унсурларига кўмак бериш жидди ва катта аҳамиятни касб этади.
Россия ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Мария Захарова бу ҳақда аниқ далилларга кўра, Нато ташкилоти ва Америка кучлари томонидан Афғонистонда ИШИД терроричи гуруҳи унсурларини қўллаб-қувватлашини эслатиб ўтиш зимнида, бу кўмаклар ҳалокатли ҳарбий қурол-яроқларни етказиб бериш ва ноаниқ вертолетлар билан ИШИД террорчи гуруҳи унсурларини кўчиришни ўзига қамраб олади,-деб таъкидлади.
Москва давлати нуқтаи назаридан бу масалалар Афғонистонда хорижий кучлар ҳузур топишининг ҳақиқий мақсади ҳақида жиддий саволларни вужудга келтиради. ИШИД террористик гуруҳининг нуфуз топиши ва ўз амалиётларини кенгайтириши жиддий таҳдид ҳисобланади ва ИШИД террористик гуруҳининг террористлари Марказий Осиё мамлакатларига нуфуз топиб, у ердан Россияга жиддий хавфсизлик таҳдид солади.