Сунъий тухум қаердан пайдо бўляпти? (видео)
Сунъий тухум қаердан пайдо бўляпти?
Ижтимоий тармоқларда Хитойдан кириб келаётгани тахмин қилинаётган сунъий тухум билан билан боғлиқ лавҳалар жуда тез тарқаляпти. Чиндан ҳам бундай тухум борми, табиийсидан қандай фарқланади? Бу маҳсулотни ким ишлаб чиқармоқда?
Сунъий тухум билан боғлиқ илк хабарлар бундан 10 йиллар аввал тарқала бошлаган. Ҳали интернет у қадар оммалашмаган ўша пайтларда газеталарда Хитойда сунъий тухум ишлаб чиқарилувчи кичик фабрикалар пайдо бўлгани ва ўз маҳсулотларини сотишга киришгани тўғрисида маълумотлар чоп этилганди. Бу маълумотлар дастлаб Россия нашрларида пайдо бўлган бўлиб, у пайтларда ҳали бундай маҳсулотларнинг Ўзбекистонга кириб келгани тўғрисида бирор гап йўқ эди.
Интернетда сунъий тухум тайёрлаш жараёни, ишлаб чиқаришнинг барча босқичлари батафсил кўрсатилган видеолавҳалар пайдо бўлди. Бир қарашда арзон туйилган маҳсулот ўта катта ҳажмда ишлаб чиқарилса ва унинг сақланиш муддати оширилса, бу бизнес ҳам ўзини оқлаши ва катта фойда келтириши ойдинлашди.