Nokia 35 долларлик телефон чиқарди (фотожамланма)
феврал 26, 2019 14:06 Asia/Tashkent
Nokia 210 келгуси ҳафта 35 долларлик нарх билан қора, қизил ва кулранг рангларда сотувга чиқарилади.
HMD Global 25-28 февраль кунлари Барселонада бўлиб ўтадиган MWC 2019 кўргазмасининг очилишига оддий Nokia 210 телефонини тақдим этди
У интернетга кириш имкони мавжуд бўлган энг арзон телефон бўлиши айтилмоқда.
Қурилма тугмачали клавиатура, камера, иловалар дўкони ва Opera Mini браузерига эга моноблок форм-шаклини тақдим этади. QVGA кенгликка эга 2,4 дюймлик дисплей, FM-радио, нур диодли фонарча, 1020 мАч ҳажмидаги аккумулятор билан жиҳозланган.
Ўлчамлари 120,8×53,49×13,81 мм.га тенг, оғирлиги - 82 грамм.
Ёрлиқ