Архитектор Фрэнк Гери томонидан яратилган чиройли бинолар (фотожамланма)
Архитектор Фрэнк Гери томонидан яратилган чиройли бинолар
1960-йиллар бошида архитектура соҳасида ҳақиқий бурилиш содир бўлди. У саноатга АҚШ ва Канададан кириб келди. Қудратли маданий куч архитектуранинг умум қабул қилинган меъёрларига зид эди. Юз бераётган ҳолат тўфонга ўхшар, бу тўфон барча эски ва зерикарли нарсаларни бузиш билан бирга янгиларини яратди.
Кишини ҳайратга соладиган ҳодисанинг номи - Фрэнк Гери эди. У 1929 йилда туғилган ва ёшлигидаёқ АҚШга келган ва шахсий бизнесга асос солган. Ҳайратланарлиси, дастлаб у бор-йўғи мебель ишлаб чиқарарди. Умуман олганда, мебель унинг илк қадамига айланди. Етарли миқдордаги пулни жамғаргач, Фрэнк Гери ўз уйини қайтадан қурди ва машҳурликка эга бўлди. Кейин эса аста-секин, ўз йўлидан оғишмай, архитектуранинг ҳақиқий афсонасига айланишни бошлади. Бугун Гери кўплаб шаҳар манзараларига таъсир кўрсатган ва иқтисодий феноменга асос солган инсон сифатида донг таратган.