2020 йилда Японияда энг ҳашаматли поезд ишга туширилади (фотожамланма)
2020 йилда Японияда энг ҳашаматли поезд ишга туширилади
Темир йўл транспортининг ўзига хослиги ва ҳашаматлиги билан машҳур бўлган Япония уни яна бир поғона юқорига кўтарди
Японияда хусусий темир йўл компаниялари катта муваффақиятга эришган бўлиб, улар ўз хизматлари сифатини доим ошириб боради. Сайёҳлик поездлари борасида эса уларга тенг келадиган йўқ.
Япониянинг энг шимолий ороли Хоккайдо ўзининг хушманзаралиги, вулқонлари билан машҳур. Бироқ бу ерда бориш қийин бўлган ҳудудлар мавжуд. Tokyu Dentetsu компанияси бу муаммони ҳал қилишга мақсадида Royal Express поездини йўлга қўйиб, йўловчиларга имкон қадар қулайлик яратишга қарор қилди.
Ушбу поезд 2020 йилда ишга туширилиши режалаштирилган. Қуйида поезд ички кўриниши қандай бўлиши акс этган суратлар тақдим этилди.