Америка бошлиқ коалициянинг ИШИД-га қарши кураш иддаоси асрнинг буюк ёлғонидир
(last modified Tue, 19 Mar 2019 09:59:40 GMT )
март 19, 2019 14:59 Asia/Tashkent
  • Америка бошлиқ коалициянинг ИШИД-га қарши кураш иддаоси асрнинг буюк ёлғонидир

Сурия давлати ИШИД террорчи гуруҳига қарши Америка бошчилигидаги халқаро коалицияни уруш жиноятлари содир этишда айблади.

Сурия ташқи ишлар вазирлиги якшанба куни (2011 15 йил март) Сурия бўҳрони муносибати билан Америка, Франция, Англия ва Германия томонидан содир этилган баённома ёлғон тарихий ҳужжат ҳисобланади ва ушбу баённомани содир этган мамлакатлар Сурия ва минтақа мамлакатларининг халқини ўлдиришда масъуллар,-деб эълон қилди.  

Сурия ташқи ишлар вазирлиги ҳеч қачон ушбу мамлакатни қайта қуриш учун бу мамлакатларни даъват этмайди. Чунки улар содир этган жиноятлари, қотилликлари ва  вайронагарчиликларининг тўловларини тўлашлари керак ,-деб таъкидлади. 

Сурия бўҳронини келтириб чиқаришда дахолат этган мамлакатлардан ташкил топган Америка бошчилигидаги ИШИД-га қарши халқаро коалиция Сурияда уруш ва ушбу ўлкадаги бўҳронни янада давом эттиришга ҳаракат қилмоқда. 

ИШИД террористик гуруҳига қарши Америка коалицияси Сурия инфратизилмалари ва таъсисотларини вайронага айлантирди ва ушбу мамлакатнинг армиясини заифлантиришни ўзининг ишчи дастурига киритган ва бундай сайъ-ҳаракатлар билан терроризмни мустаҳкамлашга ўринмоқда. 

БМТ хавфсизлик кенгашига аъзо айрим мамлакатлар ҳам Сурияга қарши биртомонлама санкцияларни жорий этиб, ушбу мамлакатга қарши қўллаган сиёсий терроризмларини иқтисодий терроризм билан мукаммаллаштиришди. 

Сурия давлати бир неча маротаба БМТ бош котиби ва хавфсизлик кенгаши раисига мактуб йўллаб, улардан БМТ доирасидан ташқари ва ушбу мамлакат давлатининг ижозатисиз Америка коалициясининг амалга ошираётгпан сайъ-ҳаракатларини тўхтатишни талаб қилди. 

ИШИД террорчи гуруҳига қарши америкалик коалиция Барак Абама президентлиги даврида Сурия ва Ироқда жойлашган террористлар билан қарши кураш олиб бориш мақсадида ташкил этилган эди. 

Бироқ, расмий хабарларга кўра, Америка ва унинг Ғарб ҳамда араб иттифоқчилари террористик гуруҳлар, жумладан ИШИД террорчи гуруҳини ташкил этган, уларни молиявий ва қурол-яроқлар билан таъминлайдиган мамлакатлар ҳисобланишади.

Шунингдек, терроризм, жумладан ИШИД террористик гуруҳи билан қарши курашиш бўйича америкаликларнинг иддаолари Америка давлати томонидан баён этилган асрнинг буюк ёлғонидир. 

Женева ижтимоий-сиёсий тадқиқотлар маркази бир неча вақт олдин ўзининг бир ҳисоботида, Ғарб мамлакатлари Суриядаги террористларнинг асосий ҳомийси ҳисобланади,-деб ёзди .

Женева ижтимоий-сиёсий тадқиқотлар марказининг ҳисоботида Ғарб мамлакатлари терроризм билан қарши курашишда содиқ эмаслар ва минтақадаги ўз иттифоқчилари томонидан Сурияга террористларни жўнатишларини қўллаб-қувватлайди,-деб таъкидланади.  

Хабар манбаларига кўра, Сурияда дунёнинг 80-дан ортиқ мамлакатларидан террористлар ҳузур топишган.

Сурия бўҳрони ҳақиқатлари фош бўлгани оммавий афкор диққат-эътиборини шундай бир ҳақиқатга жалб этдиким, бу бўҳрон Ғарб ва айрим араб давлатларининг фитна-найранглари ва аралашувларининг натижасидир. 

Америка бошчилигида Ғарб давлатлари террористик гуруҳларни Сурияга жўнатиш ва уларни барчатмонлама қўллаб-қувватлаш орқали тинчлик йўлидаги ушбу мамлдакатнинг эътирозларини йўлдан чалғитиб, Сурияни 8 йиллик оғир урушга юзмаюз этишди. 

Шундай қилиб, Сурия инқирозининг асосини террористларга қурол-яроқ етказиб бериш, уларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва хорижий дахолат этиш ташкил этади.

Бу нарса деярли барча масалаларда ИШИД гуруҳига қарши америкалик коалициянинг муҳим рол уйнаганидан далолат беради ва уларнинг терроризм билан қарши кураш олиб боришдаги барча иддаолари ёлғондир.