Дунё мусулмонлари муқаддас Рамазон ойини қаршиламоқда (фотожамланма)
май 08, 2019 12:38 Asia/Tashkent
Қуйидаги суратлар TRT World томонидан жамланиб, ўзида дунё мусулмонларининг Рамазонга тайёргарлигини акс этган.
Дунёдаги минглаб мусулмонлар душанба куни, 6 майдан бошлаб Исломдаги муқаддас ой – Рамазон кириб келишини илк рўзалари билан бошлаб юборди.
Осмонда навбатдаги ҳилол ой кўринишига қараб 29 ёки 30 кун давом этадиган Рамазонда мусулмонлар куни давомида овқатланиш, ичимлик ичиш, чекишдан ўзини тияди. Бундан ташқари, бир ой давомида ҳар бир оила дастурхон атрофида тонгда саҳарлик учун, қуёш ботгач эса ифторлик учун йиғилади.