Коинотнинг турли бурчакларида Рамазон ойининг шукуҳи (Фотожамланма)
(last modified Sat, 25 May 2019 06:52:23 GMT )
май 25, 2019 11:52 Asia/Tashkent
  • Коинотнинг турли бурчакларида Рамазон ойининг  шукуҳи  (Фотожамланма)

Муборак Рамазон ойи дунёнинг барча мўъмин-мусулмонлари томонидан ўзгача шукуҳ, хурсандчилик ва тиловат билан ўтказилмоқда.

Айни дамда дунё узра фараҳбахш Рамазон ойи ўзининг файзу футуҳи билан кезмоқда. Муқаддас Рамазон ойи коинотнинг турли бурчакларида ўзгача шукуҳ, хурсандчилик ва ибодат ила қарши олинмоқда.

Рамазон Қуръон тиловати, зикр ва истиғфор ойидир. Рамазон ойида рўза ибодатининг адо этилиши бу ойга файз бахш этади. Рўза ибодати – мусулмон кишининг тонг отгандан қуёш ботгунича ният билан ейиш-ичиши ва жинсий алоқадан тийилиши.

Sputnik Ўзбекистон ушбу муқаддас ойда коинотнинг турли бурчакларидаги Рамазон шукуҳи тасвирланган фотожамланмани эътиборингизга ҳавола этади.

Карачида мусулмонлар муқаддас Рамазон ойининг илк жума намозини адо этишмоқда. Покистон.
Рамазон ойида Жакартадаги "Истиқлол" масжидида мусулмонлар жума намозидан сўнг ҳордиқ чиқаришмоқда. Индонезия.
Муборак Рамазон ойида Қуръон тиловат қилиб, ибодат қилаётган аёл. Ироқ.
Рамазон ойининг илк куни. Истанбулдаги тарихий Султонаҳмад туманида одамлар ифторлик олдидан. Туркия.
Рамазон ойининг илк жума куни "Жамиа" масжидида намоз ўқиш учун йиғилганлар.

 

Жокяртадаги "Жогокариян" масжидида рўзадор мусулмонлар учун Рамазон ойида ифторлик таомини ҳозирлаётган индонезиялик аёл. Индонезия.
Мазори Шариф шаҳридаги масжид ҳовлисида Рамазон ойида ичимлик ичаётган афғон болалари. Афғонистон.
Сомали мусулмонлари Рамазон ойидаги ифторлик чоғида. Сомали.
Дакка шаҳридаги "Байтул Мукаррам" масжидида кўнгилли рўзадорлар танаввул қилишлари учун таом тортмоқда. Бангладеш.
Равалпинди шаҳрида тунгги таровеҳ намозига тайёргарлик кўриш учун жойнамоз олиб кетаётган покистонлик мусулмон. Покистон.

 

Ёрлиқ