Суриядан қайтган аёллар Ватан тупроғини тавоф қилишди (фотожамланма)
(last modified Thu, 30 May 2019 08:47:18 GMT )
май 30, 2019 13:47 Asia/Tashkent
  • Суриядан қайтган аёллар Ватан тупроғини тавоф қилишди (фотожамланма)

Президент матбуот хизматига кўра, Ўзбекистон Ҳукумати томонидан муборак Рамазон ойида яна бир хайрли, улкан аҳамиятга эга «Меҳр» инсонпарварлик операцияси амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, 156 нафар Ўзбекистон фуқароси асосан аёллар ва болалар Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан Ватанга қайтарилди. Улар 30 май куни махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинди.

«Алдов оқибатида ўзга юртга бориб қолиб, оғир ҳаётий даврни бошидан ўтказган бу инсонларга ҳукуматимиз томонидан тиббий, психологик, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади. Уларнинг тинч ҳаётга қайтиб, жамиятга мослашишлари, таълим ва ижтимоий дастурларда иштирок этишлари учун зарур шароит яратилади, бошпана ва иш билан таъминлаш чоралари кўрилади», — дейилади хабарда.