июн 12, 2019 12:47 Asia/Tashkent
  • Афғонистон миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Толибон билан Америка музокарасини танқид қилди

Афғонистон миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Америка Афғонистон халқи намояндаси сифатида Толибон гуруҳи билан музокара қилиши мумкин эмас, -деб таъкидлади.

Афғонистон миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Ҳамдуллоҳ Муҳиб Қатарда Толибон билан тинчлик номи остида  ўтказилган музокарада Американинг сайъ-ҳаракатини танқид қилиб, америкалик расмийлар фақат ўзларига тегишли масала бўйича музокара қилишлари мумкин. Чунки Толибон гуруҳи ва Вашингтон Афғонистондаги урушнинг асосий омиллари ҳисобланишади,-деб айтди. 

У "Тулуъ" телеканали билан қилган сўҳбатида, Афғонистон халқи ва давлати намояндаси сифатида, Толибон гуруҳи билан музокара қилишда Американинг Афғонистон ишларидаги махсус намояндаси Зелмий Халилзоднинг амалга оширган хато сайъ-ҳаракатини ҳам танқид остига олди. 

Афғонистон миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Америка давлатининг сиёсатларини танқид қилиши биринчи маротаба эмас.  Бир неча ой олдин Ҳамдуллоҳ Муҳиб Зелмий Халилзод таклиф этган Афғонистонда вақтинчалик давлат ташкил этиш лойиҳасини жиддий танқид қилган эди ва уни Кобул давлатини заифлантириш учун Оқ Уйнинг сиёсати доирасида таклиф этилган лойиҳа,-деб тавсиф этганди. 

Афғонистон миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Ҳамдуллоҳ Муҳиб Вашингтонда  оммавий ахборот воситалари мухбирлари тўпламида очиқ баёнот изҳор этиб, Афғонистонда вақтинчалик давлат ташкил этиш лойиҳасини Халилзоднинг шахсий орзуларини амалга ошириш ва ушбу мамлакатнинг давлатини заифлантириш учун амалга оширилган сайъ-ҳаракат,- деб билди. 

Сиёсий масалалар бўйича эксперт Ваҳид Мужда Афғонистон ахборот агентлиги билан қилган сўҳбатида, ушбу мазўга ишора этиб, Афғонистонда вақтинчалик давлат ташкил этиш бўйича таклифни Халилзод Толибон гуруҳига тақдим этди ва Толибон гуруҳи вақтинчалик давлатда ҳузур топиш учун ўз намояндаларининг рўйхатини Америкага топширишни сўради, - деб айтган.

Албатта, Афғонистон миллий хавфсизлик маслаҳатчиси   Афғонистонда вақтинчалик давлат ташкил этиш учун Америка сценариясини танқид қилиши ва унинг оқибатида Афғонистондаги партия намояндалари, парламент вакиллари ва давлат расмийларининг жиддий аксиламал кўрсатишлари натижасида,  Халилзод Кобулга қилган сафари чоғида Толибон гуруҳи билан музокара қилиш тафсилотларини шарҳ-изоҳ беришга мажбур бўлди. Бундан олдин Америка давлати Қатарда Толибон гуруҳи билан қилинадиган музокаралар тафсилотларини баён этмасди.

Афғонистон миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Ҳамдуллоҳ Муҳибнинг ошкора баён этган изҳороти,  Афғонистон оммавий афкорининг босими сабабли Афғонистонда вақвтинчалик давлат ташкил этиш лойиҳасидан Американинг қўл тортиши ҳатто Толибон гуруҳи  билан ўтказиладиган музокаралар тафсилотларини баён этиши сабабига айланди.

Афғонистон миллий хавфсизлик маслаҳатчиси томонидан Толибон гуруҳи билан икки томонлама музокаралар ўтказиш бўйича Америка сиёсатини қилган танқиди Ҳамдуллооҳ Муҳибга нисбатан чекловлар қуйиш учун Оқ уйнинг Кобул давлатига босим ўтказиши ва ҳатто айрим ахборот воситаларининг хабар беришича, ушбу мансабдан уни четлантириш учун амалга оширган сайъ-ҳаракатларига жавобан амалга оширган ҳаракатдир. 

Албатта, Америка давлати Афғонистон миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Америка сиёсатларини танқид остига олиши ва дипломатик протоколларга зидд бўлган баён этган изҳоротига аксиламал кўрасатиб, Ҳамдуллоҳ Муҳиб Америкага боришини ман этди. 

Сиёсий масалалар бўйича таҳлилчи Ваҳид Мужда Спутник ахборот агентлиги билан қилган сўҳбатида, шак-шубҳа йўққи, америкаликлар Афғонистон давлатидан миллий хавфсизлик маслаҳатчисини бевосита четлантиришни талаб қила олишмайди, аммо америкаликлар Ҳамдуллҳ Муҳиб билан бошқа ишламаймиз деганларининг ўзи билвосита Кобул ҳукуматининг ўзи уни четлантириши ва унинг ўрнига бошқа шахсни қуйишга ишора этади,-деб айтди.  

Бундан шароитни эътиборга олган ҳолда, Афғонистон миллий хавфсизлик маслаҳатчиси уни ўз вазифасидан четлантириш учун Американинг босимига эътибор қаратмай Афғонистоннинг ички ишлари, айниқса Толибон гуруҳи билан тинчлик музокараларини ўтказиш хусусида Оқ Уйнинг аралашмаслик доирасида, мамлакатининг манфаатларини барча томонлама муҳофазат этиш учун сайъ-ҳаракат қилишини таъкидлади. 

Албатта, Афғонистон масаласи бўйича қарор қабул қилиш фақат ушбу мамлакат давлатининг салоҳиятига киради ва Толибон гуруҳи билан келишувга келиш ва музокара қилишдан ўзини тийиш учун Америкага нисбатан қуйилган талаблар Афғонистондаги сиёсий гуруҳлар томонидан муҳофазат этувчи миллий талаб ҳисобланади. 

Ёрлиқ