Нефт танкерларига ҳужум; "Б" гуруҳининг қора қилмишлари
(last modified Sat, 15 Jun 2019 08:27:45 GMT )
июн 15, 2019 13:27 Asia/Tashkent
  • Нефт танкерларига ҳужум;

12 май куни Ал-Фажирада кемаларга қарши уюштирган ҳужумдан бир ой ўтгач 13 июн куни Уммон денгизида яна иккита нефт танкери нишонга олинди.

Далиллар шундан далолат берадиким, нефт танкерларига қарши уюштирган ҳужум террористик гуруҳлар томонидан амалга оширилган террористик теракт эмас. Америка ва айрим араб оммавий ахборот воситалари ва расмийлари Уммон денгизида иккита нефт танкерига қарши уюштирилган ҳужумни Эронга нисбат беришга сайъ-ҳаракат қилишмоқда. 

Улар бу ҳодиса мина ва тарпедо билан ижро этилган деб иддао қилишади. Аммо Япония кема кампанияси раиси бу иддаони рад этмоқда.  

Япония кема ширкатларининг раиси Ютака Катада жума куни нефт танкерларининг  минага тўқнашгани ҳақидаги баён этилган изҳоротларни "нотўғри" деб баҳолади, чунки  бу кемаларга улкан зарар етказилган,-деб айтди. 

Америка ҳам Эронга қарши ва нефт танкерларига қарши уюштирилган ҳужум масаласи бўйича хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказди. Аммо хавфсизлик кенгашида Майк Помпеонинг  Эронга қарши  намойишли ҳаракати мағлубиятга юзмаюз бўлди. 

Америка давлати ва унинг айрим араб иттифоқчиларининг психологик урушига хилоф тарзда кемаларга қарши амалга оширилган ҳужум Ғарбий Осиёда "урушни келтириб чиқариш"  ва "дипломатияни бузиш" йўлида режалаштирилган мақсад билан амалга оширилган сайъ-ҳаракатдир деб айтиш мумкин. 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Эронни айблаш учун Американинг сайъ-ҳаракатига аксиламал кўрсатиб, ўз Твиттер саҳифасида "Америка ҳеч қандай дилил келтирмасдан Эронни айбдор деб эълон қилиши, фақат шу масалани ошкор этадиким, "Б" гуруҳи альтернатива режасини, яъни Эронга қарши иқтисодий терроризмни хаспўшлаш ва бўзғинчилик дипломатияси томон ҳаракат қилмоқда,-деб ёзди. 

"Бўзғинчилик дипломатия "-ни амалга ошириш ҳақидаги ахамиятга молик бўлган биринчи масала шундан иборатки, бу ҳодиса уша вақти ижро этилдиким, Япония бош вазири Синдзо Абэ Теҳронда Исломий Инқилоб муаззам раҳбари билан музокара қилиши лозим эди.  

Иккинчи масала шулким, Уммон денгизида ҳужумга учраган иккита нефт танкерида "Японияга тегишли таварлар" ортирган эди. Бироқ, ҳужумчилар зарар курган танкер чукмаганини кўрганларидан кейин иккинчи маротаба ҳужум қилишди.

Бошқа таъбир ифодалаганда, ҳужумчилар Япония таварлари ортирган кемани чуктиришга ҳаракат қилган эдилар. Япония таварлари ортирган кемани танлаш ва бу ҳам бўлса, Исломий Инқилоб муаззам раҳбари билан Япония бош вазири Синдзо Абэ-нинг музокара қилиши билан бир вақтнинг ўзида юз бериши шу масалани исботлайдиким, бу ҳужумни режалаштирган ҳужумчилар аниқ ва махфий маълумотларга эга эдилар.  

Бунга асосан, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Япония бош вазири Синдзо Абэ Эронга қилган сафари билан бу ҳодисанинг тўғри келишини "шак-шубҳали" деб тавсиф этди.  

Жон Больтон, Бинямин Натаниёҳу, Муҳаммад Бин Салмон, ва Муҳаммад Бин Зоиддан ташкил топган урушқоқ "Б" гуруҳи Эронга қарши уруш бошлашдан умидсизланиб, "бузғинчилик дипломатия " -си ва ўзларига тегишли оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланиб,бу масалани кенг ёритиш билан Эронга қарши фитна-найранг уюштириб, Америка президентини Эрон билан қарши уруш қилишга рағбатлантиришга сайъ-ҳаракат қилишмоқда.     

 Лондонда истиқомат қилувчи арабистонлик эксперт ва университет ўқитувчиси Ҳизом Ал-Ҳизом Уммон денгизида иккита нефт танкери билан юз берган ҳодисадан кейин ўзининг Твиттер саҳифасида, Бирлашган Араб Амирликлари нефт танкерига қарши ҳужум қилиб, Эронга фарши фитна-найранг уюштиришга ҳаракат қилмоқда, -деб ёзди. 

Ал-Ҳизом Бирлашган Араб Амирликлари Уммон денгизида нефт танкерларини нишонга олгандан кейин  минтақа хавфсизлигини хатарга юзмаюз этди ва шу сабабдан бу ҳодиса юз беришидан олдин фавқулодда вазъиятни эълон қилган эди. Бундай қилишнинг сабаби Американи Эронга қарши ҳарбий ҳужум бошлашга розий қилишдан иборат эди, -деб қўшича қилади. 

Арабистонлик бу эксперт  Ал-Фажира портида нефт танкери билан юз берган ҳодисасини ҳам Муҳаммад Даҳлон ва маслаҳатчи Муҳаммад Бин Зоид раҳбарлигида Бирлашган Араб Амирликлари жосуслик ташкилоти Эронга қарши уруш келтириб чиқариш учун ташкил этилган эди,-деб таъкидлади. 

Ёрлиқ