Қирғизистон собиқ президентини жавобгарликка тортиш ҳаракати давом этмоқда
(last modified Thu, 20 Jun 2019 07:43:44 GMT )
июн 20, 2019 12:43 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев
    Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев

Қирғизистон давлат хавфсизлик комитети ушбу мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга қарши жиноий иш қузғатилгани ҳақида хабар берди.

Қирғизистон хавфсизлик давлат комитети тергов бўлимининг раиси Самиддин Олу Сиғинбек Қирғизистон миллий парламент йиғилишида Алмазбек Атамбаевга қарши қузғатилган жиноий иш мумлакатнинг бош прокуратарусига топширилган,-деб айтди. 

18 июн  куни очиқ йиғилиш бошланишидан бир неча соат ўтишидан сўнг Қирғизистон давлат хавфсизлик комитети 12 аъзоси билан Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни 9 жиноийш иш, жумладан қудратни ишғол этиш ва коррупцияга айбдор,- деб эълон қилди. 

Қирғизистон ҳукумат идоралари ва Бишкек давлат расмийларининг турли даражасида порахўрлик ва молиявий фасодликнинг борлигига қарамай Марказий Осиё ресупбликалари ўртасида Қирғизистон демократик давлатлардан бири эканлигига шак-шубҳа йўқ. 

Инсон ҳуқуқларини ҳимоят қилувчи айрим ташкилотлар бундан олдин Қирғизистонни демократияга эга бўлиш нуқтаи назаридан Марказий Осиёнинг энг тинч ва барқарор мамлакати сифатида эслатиб ўтишарди. Бироқ, Қирғизистонда коррупция билан айбдор бўлиш Кавказ ва Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатлардек жиддий бир мавзў ҳисобланади ва  Қирғизистон сиёсатчиларининг аксарияти ушбу мамлакатдаги коррупцион жиноятларнинг қурбонига айланишган. 

Бу ҳақда Қирғизистон ишлари бўйича эксперт Дмитрий Орлов шундай фикр билдиради:

"Бир  томондан турли давлат идораларида молиявий фасодликнинг кенгайиши ва бошқа томондан давлат идораларида ўзгартиришилар киритиш учун Қирғизистон президентининг олиб борган сайъ-ҳаракати мамлакатда текширувлар ўтказиш ва мансабга тайинлаш ёки ундан четлантириш сабабларидан эди" 

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ушбу мамлакат мустақилликка эришганидан кейин 2011 йилдан бошлаб 6 йил муддат давомида Қирғизистон ишларини бошқаришни ўз зиммасига олган эди. Қирғизистон конституциясига кўра, ҳар бир шахс фақат бир маротаба мамлакат президентлиги симматида қолиши мумкин. Бошқа таъбир билан ифодалаганда, ҳеч ким президент мансабида узлуксиз икки марта сайланиши мумкин эмас. У президентлигининг охирги кунларигача нисбий обрў-эътиборгга эга эди. Шу сабабдан унинг сиёсий мойилликлари Қирғизистон халқига ҳам тасир етказди.

Ҳақиқатан ҳам, айтиш лозимки, бугунги кунда Алмазбек Атамбаевга қарши чеклов ва босимлар шиддар билан кучаймоқда ва у ўзининг президентлик даврининг охирги кунларида Сооронбай Жээнбековни қўллаб-қувватлаш зимнида, рақиб номзад сифатида ҳам уни қўллаб қувватлаган эди.

Марказий Осиё ишлари бўйича экспертларнинг аксарияти Қирғизистон республикаси президентлик сайловининг бешинчи даврида Жеенбеков ғалаба қозонишининг асосий сабабини Алмазбеков Атамбаев ҳимояти эди деб талқин этишади. Аммо бундай қўллаб-қувватлашга қарамай сиёсат дунёси Қирғизистон собиқ президентига танганининг бошқа томонини кўрсатди. 

Бундан олдин Қирғизистон бош вазири мансабида Алмазбек Атамбаев раҳбарлигида Бишкек давлат комитетини ташкил этган Қирғизистоннинг бешинчи президенти Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон президентлик сайловида ғалаба қозонишидан кейин амалда Алмазбек Атамбаевга қарши иш тутди. 

Қирғизистоннинг ҳар бир сиёсатчиси социал-демократик партия сафидан мамлакат сиёсат арсасига қадам қуйишини эътиборга олган ҳолда, айтиш мумкинки, бу партиянинг доирасида ихтилофлар юзага келгани эҳтимолдан йироқдадир.  Бу заминада ҳамма нарсадан олдин назарга ташланадиган муҳим нарса бу Қирғизистонда қавмий ихтилофларнинг борлигига бориб тарқалади.  Ҳақиқатан ҳам Жээнбеков мамлакатнинг жануби ва Атамбаев эса Қирғизистоннинг шимолий минтақасидан сиёсат арсасига кириб келган сиёсатчидир. 

Қирғизистоннинг шимолий-жанубий минтақаларидаги ихтилофларни назарга олиб айтиш мумкинки, Жээнбеков Алмазбек Атамбаевнинг обрў-эътиборига путур етказишига қўшимча, бутун қирғиз сиёсатчилари, жумладан Атамбаевга иттифоқчи бўлган сиёсатчилар гуруҳи ва Қирғизистоннинг шимолий минтақаларидан сиёсат арсасига қадам қуйган сиёсатчиларни давлат мансабларидан четлаштирди.      

 

Ёрлиқ