Эронда бойитилган уран миқдори 300 килограммдан ошди
(last modified Tue, 02 Jul 2019 09:51:34 GMT )
июл 02, 2019 14:51 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф
    Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф

Баржом ядровий келишувига биноан Эроннинг бойитилган урани 300 килограммдан ўтди.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф душанба куни журналистлар билан ўтказилган матбуот анжуманида, Баржом ядровий келишувини ижро этишда европаликларнинг берган ваъдаларига риоят этмаганлари ва Эроннинг жавобан қуядиган сайъ-ҳаракатига ишора этиб, Эрон олдиндан эълон қилинган дастурга биноан очиқ ва шаффоф тарзда Баржом ядровий келишувида олган мажбуриятларини камайтиради,-деб таъкидлади.  

Муҳаммаджавод Зариф ўз сўҳбатининг давомида, Баржом ядровий келишувда олган мажбуриятларни камайтиришнинг кейинги босқичида 3,67 фоиз уранни бойитиш даражасидан ўтади,-деб таъкидлади. 

Баржом ядровий келишувининг моддаларига асосан урунни захираларини кўпайтириш учун Эрон қарор қабул қилган ва келишув моддаларига риоят этмаслик ҳисобланмайди. 

Венада жойлашган Эроннинг БМТ -даги доимий намояндаси Козим Ғарибободий душанба куни Эроннинг Баржом ядровий келишувига риоят этиши ҳақида МАГАТЭ -нинг берган 15 ҳисоботига ишора этиб, Эроннинг ўз ҳуқуқларини амалга оширишга қаратилган ҳаракати Баржом ядровий келишувининг 26 ва 36 бандига асосланган. Бунга асосан Эрон 2019 йил 8 май куни Баржом ядровий келишувида олган мажбуриятларини камайтириш учун сайъ-ҳаракатларни амалга оширмоқда,-деб таъкидлади. 

Эроннинг ўз зиммасига олган айрим мажбуриятларни камайтириши ва Баржом ядровий келишуви доирасида тўхтатилган айрим ядровий фаолиятларни қайта бошлаши ядровий келишувдан Американинг чиқиши ва европаликларнинг берган ўз ваъдаларига амал қилмасликларига аксиамал кўрсатиш учун амалга оширилади.

Энди, уранни бойитиш ва қуюқ сувни захира этиш Баржом ядровий келишувидаги бошқа томонларга муҳим паёмни етказади. Айримларнинг фикрига кўра, ҳозирги шароитда Теҳроннинг бирон бир чораси йўқ. Ҳолбуки, бу сайъ-ҳаракат фақат бажараиши мумкин бўлган Эроннинг айрим сайъ-ҳаракатлари ҳисобланади. 

Халқаро масалалар бўйича эксперт Сабоҳ Зангина Эрон Баржом ядровий келишуви доирасида амал қиларкан, унинг имкониятларидан фойдаланиш Баржом ядровий келишувидаги ортиқча мажбуриятлардан қўл тортиш ҳаққига эга. Бинобарин Баржом ядровий келишуви моддаларига зид эмас,-деб айтди. 

Баржом ядровий келишувига асосан, бойитилган ураннинг миқдори 300 килограмм бўлиши лозим ва бойитилган ураннинг қўшимча миқдори бошқа мамлакатларга экспорт қилиниши лозим. Аммо америка санкциялар жорий этиш билан Баржом ядровий фаолиятлар дастурини боши берк кўчага юзмаюз этмоқда. 

Бу сцанарияда иккита муҳим мақсад кўзга тутилган :

Биринчи мақсад бу аллақачон мағлубиятга учраган  уранни бойитишдан Эронни қайтаришдан иборат. 

Аммо иккинчи мақсад Баржом ядровий келишувига Эрон риоят этмаётганлиги атрофида фазо яратиш саналади.

Эрон ташқи шлар вазирлигининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари Сайид Аббос Ироқчи Баржом ядровий келишувига биноан биз қуюқ сувдан 130 тонна қўшимча миқдори ва бойитилган ураннинг 300 килограммини сотишимиз ёки алмаштиришимиз лозим. Аммо Америка ҳеч ким Эрондан сотиб олиш ҳаққига эга эмас деб айтибди. Чунки у бу жараённи тўхтатишни хоҳлайди. Бу ерда ҳам биз Баржом ядровий келишувига қараб амал қиламиз. Агар сотолмасак, уни ишлаб чиқаришини тўхташимиз лозим. Янги босқичда ишлаб чиқариш ва уни сотишни чеклантирмаймиз.Уни захира этишни хоҳлаймиз.

Захираларнинг стратегик қиммати шундаки, мамлакатда чекланмаган миқдорда мавжуддир,-деб айтди.        Эндиликда европаликларга берилган 60 кунлик мўҳлатдан бир неча кун қолганида, Эроннинг бойитилган уран захираси 300 килограммдан ошганини эълон қилиш Баржом ядровий келишувида боқи қолган томонлар учун жиддий огоҳлантириш ҳисобланади.

2018 йил май ойида американинг Баржом ядровий келишиувидан бир томонлама чиқиши ва Эрон томонидан келишувнинг 36 моддасини ижро этишидан кейин европаликлар 11 ваъда беришдиким, Инстекс молиявий механизми бу ваъдаларнинг ҳеч қайси бири эмас, балки бу ваъдаларни ижро этишнинг муқаддимасидир деб ваъда беришмоқда. 

Бу вазъиятни эътиборга олган ҳолда, Эрон ташқи ишлар вазири европаликлар ваъда берган ўз мажбуриятларини ижро этиш учун кералк сайъ-ҳаракатларни амалга оширсалар, Теҳрон келишувга қайтади. Аммо улар керакли сайъ-ҳаракатларни амалга оширилмасалар Эрон Баржом ядровий келишувининг 36 моддасига асосан ўз зиммасига олган мажбуриятларни камайтиради,-деб айтди.     

 

 

Ёрлиқ